Табрик
Наврўз муборак!
Сизни муборак Наврўз байрами муносабати билан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди номидан чин дилдан табриклаймиз!Наврўз — янгиланиш, эзгулик ва меҳр-оқибат байрами. У барчамизга янги умидлар, куч-ғайрат ва илҳом бағишлайди.
Ушбу қутлуғ айёмда юртимизда тинчлик, хонадонларимизда файзу барака, қалбларимизда эса меҳр ва шукроналик туйғулари янада мустаҳкамлансин.Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хотиржамлик ва барча эзгу ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Янги кунларингиз қувонч, барака ва ютуқларга бой бўлсин!
Ҳурмат билан,
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди жамоаси


