9 май «Хотира ва қадрлаш кунига» бағишланган ҳайрия тадбири

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги” Фармони ижросини таъминлаш ва Жамғарма томонидан 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” га бағишлаб ўтказиладиган чора-тадбирлар режасини амалга ошириш мақсадида, “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси ва унинг минтақавий филиаллари нуроний отахон ва онахонларга ҳурмат, ғамхўрлик кўрсатиш уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида, юртимизда кенг нишонланадиган ҳар бир сана доирасида қатор ҳайрия тадбирларни амалга оширмоқда.

Юртимизда ҳар йили 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” кенг миқиёсда нишонланади. Шу сабаб, ушбу сана муносабати билан жойларда бир қатор тадбирлар амалга оширилди ва кўпгина хайрли тадбирлар ҳали ҳам давом этмоқда.

Жумладан, «Соғлом авлод учун» халқаро ҳайрия жамғармаси “Ўрикзор” бозори МЧЖ билан хамкорликда жорий йилнинг 8 май куни соат 11:00 да Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги “Саҳоват” уйида хайрия тадбирини ўтказилди.

Мазкур хайрия тадбирига II жаҳон уруши қатнашчилари ва Меҳнат фахрийлари, уруш вақтида мамлакатимизга кўчириб келтирилганларнинг оила аъзолари, “Меҳрибонлик” ҳамда “Саҳоват” уйлари тарбияланувчилари, халқ таълими ходимлари, мураббийлар таклиф этилади.

Мазкур хайрия тадбири доирасида “Ўзбегим ёшлари” гуруҳининг “Саҳоват” уйида истиқомат қилаётганлар учун махсус кўнгилочар дастури намойиши бўлиб ўтди.

Ушбу кунга бағишлаб ўз ватани шарафини ҳимоя қилишда мардлик ва жасурлик кўрсатган мард ўғлонлар ёдга олинди. Маълумки, II-Жаҳон урушида Ўзбекистоннинг 1 433 230 нафар мард ўғил-қизлари иштирок этишган. Улар нафақат уруш майдонларида, балки фронт ортида ҳам ғалаба учун тинимсиз меҳнат қилишди. Уруш ва низонинг катта кичиги бўлмайди, ҳатто энг эътиборсиз низодан ҳам халқ азият чекади. Шу сабаб, кексалар дуога қўл очар экан урушнинг номи ўчсин, дея тилак билдиришади. Ватан учун жонини қурбон қилиш чинакам марднинг иши, у асло унутилмайди. Аммо бунданда олдин айтилажак сўз битта, урушга йўлиқтирмасин.

“Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси мазкур тадбирни юқори савияда ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган барча ҳамкор ташкилотларга ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари