Жамғарманинг Жиззах вилояти минтақавий филиалининг 6 ойлик хисоботи

2012 йил – Маориф соҳасида амалга оширилган тадбирлар

2012 йил 16 январь куни ЖДПИ қошидаги “Сайилжойи” академик лицей юқори синф ўқувчилари билан “Соғлом турмуш маданияти”, “Қизлар гигиенаси” мавзуларида тадбир ўтказилди. Тадбирда вилоят “Соғлом авлод учун” жамғармаси “Амбуланс” кўчма табобатхонаси врач терапевти Д.Жамолова, ҳамшира Д.Суванқулова, лицей маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари ва Саломатлик ва тиббий статистика институти Жиззах вилоят филилали шифокорлари иштирок этди. Тадбирда жамғарма томонидан дори-дармонлар, “Тиббий генетик маслаҳат” буклетлари тарқатилди.

2012 йил 17 январь куни Жиззах шаҳар 6-сонли А.Охунбобоев номли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан “Соғлом авлод – соғлом келажак” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Давра суҳбатида вилоят “Соғлом авлод учун” жамғармаси “Амбуланс” кўчма табобатхонаси врач терапевти Д.Жамолова йод танқислиги, камқонлик ҳақида маъруза ўқиди ва жамғарма томонидан комплекс витаминлар, “Тиббий генетик маслаҳат” буклетлари тарқатилди.

13 февраль куни Жиззах Давлат Педагогика Институтида “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида тадбири бўлиб ўтди. Тадбир вилоят “Камолот” ЁИҲ кенгаши, вилоят “Соғлом авлод учун” жамғармаси соғлом турмуш тарзи тамойиллари ҳақида тушинтириш ишлари олиб борилди ва тиббий ижтимоий патронаж бригада шифокорлари ўз маърузалари билан қатнашдилар. Тадбирда жамғарма томонидан “Тиббий генетик маслаҳат” буклетлари тарқатилди.

15 феврал куни Жиззах шаҳар 10-сонли Ш.Рашидов номли мактабда “Соғлом авлод – соғлом келажак”, “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзуларида тадбир ўтказилди. Вилоят “Соғлом авлод учун” жамғармаси терапевт врачи Д.Жамолова маъруза ўқиди. Вилоят “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан “Гиёҳвандликни тўхтатайлик”, “Тиббий генетик маслаҳат” буклетлари тарқатилди. 2012 йил 9 март куни Жиззах тумани 11-сонли мактабда“Гиёҳвандликни тўхтатайлик”, “ОИВ инфекцияси тўғрисида биласизми?” мавзуларида тадбир бўлиб ўтади. Тадбирда вилоят “Соғлом мавлод учун” жамғармаси томонидан “Гиёҳвандликни тўхтатайлик”, “ОИВ инфекцияси тўғрисида биласизми?” буклетлари тарқатилди.

2012 6 апрел куни Зомин тумани Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Репродуктив саломатликнинг асосий тамойиллари ва гиёҳвандлик аср вабоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Зомин туман “Соғлом авлод учун” таянч маскани директори, Зомин туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари, талаба ёшлар иштирок этди.

2012 йил 12 апрель куни Фориш тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Гиёҳвандликка қарши кураш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда “Соғлом авлод учун” жамғармаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари мавзу юзасидан маъруза ўқиди. Тадбирда туман хотин-қизлар қўмитаси, туман саломатлик маркази, туман маҳалла фаоллари иштрок этишди. 2012 йил 18 апрель куни Жиззах шаҳар Заргарлик маҳалла фуқаролар йиғинида “Соғлом турмуш тарзи тамойиллари”. “Чекишнинг зарарли оқибатлари” мавзуларида семинар бўлиб ўтди. Давра суҳбатида тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари маъруза ўқиди.

2012 йил 25 май куни Баҳмал тумани 1-сонли мактабда туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда “Гиёҳвандликни тўхтатайлик”, “Шахсий гигиена” мавзуларида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Бахмал туман “Соғлом авлод учун” таянч маскани директори маъруза ўқиди.

2012 йил 15 март куни Жиззах Транспорт ва алоқа ва касб-ҳунар коллежида “Соғлом турмуш тарзи тамоиллари”, “Гиёхвандликка қарши кураш” мавзуларида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят “Соғлом авлод учун” жамғармаси терапевт врачи Д.Жамолова маъруза ўқиди ва жамғарма томонидан “Тиббий генетик маслаҳат”, “Гиёҳвандликни тўхтатайлик” буклетлари тарқатилди.

2012 йил 6 апрел куни Зомин тумани Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “ОИВ инвекцияси унинг келиб чиқиш сабаблари, оқибатлари ва унинг олдини олиш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Зомин туман “Соғлом авлод учун” таянч маскани директори маъруза ўқиди.

2012 йил 24 апрел куни Жиззах шаҳар 16-сонли мактабда “Соғлом она – соғлом бола”, “Чекишнинг зарарли оқибатлари” мавзуларида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда репродуктив саломатликни мусаҳкамлаш, “Соғлом она – соғлом бола” ҳаракатининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш бўйича тиббий ижтимоий патронаж бргадаси шифокорлари маъруза ўқиди.

2012 йил 1 май куни Жиззах Санъат коллежида “Соғлом она – соғлом бола” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида “Қизлар гигиенаси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари маъруза ўқиди.

2012 йил 2 июн куни Янгиобод туман Қишлоқ хўжалик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида репродуктив саломатликни мусаҳкамлаш, ҳар томонлама баркамол авлодни ҳаётга келтириш мақсадида “Балоғат ёшига етмасдан турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида туман халқ таълим бўлими, туман “Камолот” ЁИҲ бўлими, махалла фаоллари, коллеж ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этди. Тадбирда Янгиобод туман “Соғлом авлод учун” таянч маскани директори маъруза ўқиди. Жами 12 та учрашув, давра суҳбати, тадбирлар ўтказилиб 1231 нафар ёшлар қамраб олинди.

2012 йил – Маданий – маърифий соҳада қилинган ишлар

2012 йил 13 январь куни Жиззах вилояти Фориш тоғ полигони 39815-сонли ҳарбий қисмда тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Фориш туман “Соғлом авлод учун” таянч маскани У.Астанова “Гиёҳвандлик ва ОИТСни юқиш йўллари” мавзусида маъруза ўқиди ва 14 январ “Ватан ҳимоячилар куни” муносабати билан Фориш туман ҳокимлиги томонидан телевизор эсталик совғаси берилди. 2012 йил 16 январь куни ЖДПИ қошидаги “Сайилжойи” академик лицей юқори синф ўқувчилари билан “Соғлом турмуш маданияти”, “Қизлар гигиенаси” мавзуларида тадбир ўтказилди. Тадбирда вилоят “Соғлом авлод учун” жамғармаси “Амбуланс” кўчма табобатхонаси врач терапевти Д.Жамолова, ҳамшира Д.Суванқулова, лицей маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари ва Саломатлик ва тиббий статистика институти Жиззах вилоят филилали шифокорлари иштирок этди. Тадбирда жамғарма томонидан дори-дармонлар, “Тиббий генетик маслаҳат” буклетлари тарқатилди. 2012 йил 6 февраль куни Зомин туман Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Тиббий генетик маслаҳат” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Зомин туман халқ таълими бўлими, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда бўлиб ўтди. Тадбирда “Соғлом авлод учун” таянч маскани томонидан дори-дармонлар тарқатилди.

8 февраль куни Жиззах Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Соғлом она – соғлом бола”, “Тиббий генетик маслаҳат” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида вилоят “Соғлом авлод учун” жамғармаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси терапевт врачи Д.Жамолова маъруза ўқиди. Жамғарма томонидан “Тиббий генетик маслаҳат” буклетлари таратилди.

2012 йил 1 март куни Жиззах шаҳар 16-сонли мактабда “Гиёҳвандсиз – келажак сари”мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси, шаҳар “Камолот” ЁИҲ бўлими, вилоят ОИТС маркази билан ҳамкорликда бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан “Гиёҳвандликни тўхтатайлик” буклетлари тарқатилди.

2012 йил – Спортни ривожлантириш дастурлари

2012 йил 25 январь куни Жиззах Педагогика коллежида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб вилоят касб-ҳунар коллежлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда 1-ўрин Жиззах Тиббиёт коллежи, 2-ўрин Фориш туман Иқтисодиёт коллежи, 3-ўрин Жиззах Педагогика коллежилари қўлга киритдилар. Тадбир ғолибларига вилоят “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан 125 дона комплекс витаминлар ва сан-гигиеник воситалари топширилди. Тадбирда 60 нафар иштрокчи қатнашди.

2012 йил 18 феврал куни Зарбдор туманидаги “Болалар ва ўсмирлар” спорт мактабида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб, туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда спортнинг шашка, шахмат, стол тенниси турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада 70 нафар иштирокчи қатнашди.

2012 йил 23 феврал куни Зомин тумани А.Қаххор номли 60-сонли мактабда “Болалар спортини ривожлантириш ва баркамол авлодни шакллантириш” мавзусида спортнинг қўл тўпи, волейбол, футбол турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада 104 нафар иштирокчи қатнашди.

2012 йил 4 март куни Фориш туман Маиший хизмат коллежида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан қизлар ўртасида спортнинг стол теннис тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақа ғолибларига Фориш туман “Соғлом авлод учун” таянч маскани томонидан эсталик совғалари топширилди. Жами қатнашган иштирокчилари сони 95 нафарни ташкил этди.

2012 йил 6 март куни 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Зарбдор туманидаги 3-сонли мактабда спортнинг гимнастика тури бўйича тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда 70 нафар иштирокчи қатнашди.

2012 йил 30 март куни Зарбдор тумани “Болалар ва ўсмирлар” спорт мактабида 1996-1997-йилларда туғилган қизлар ўртасида спортнинг қўл тўпи тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада туман халқ таълими, туман “Камолот” ЁИҲ бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди. Мусобақада 60 нафар иштирокчи қатнашди. 2012 йил 9-10 апрел кунлари Зарбдор туман “Болалар ва ўсмирлар” спорт мактабида 1998-1999-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Болалар лигаси” турнири ўтказилди. Мусобақа ғолиблари ҳамкор ташкилотларнинг эсталик совғалари билан тақдирланди. Мусобақада 54 нафар иштирокчи қатнашди.

2012 йил 8 май куни Зомин туманидаги 34-сонли мактабда Зомин туман “Соғлом авлод учун” таянч маскани, туман халқ таълим бўлими, туман “Камолот” ЁИҲ бўлими билан ҳамкорликда “Ўтганларни хотирлаймиз” шиори остида спортнинг баскетбол, қўл тўпи, футбол турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақа ғолибларига Зомин туман “Соғлом авлод учун” таянч маскани томонидан комплекс витаминлар тарқатилди. Мусобақада 180 нафар иштирокчи қатнашди.

2012 йил 15 май куни Жиззах шаҳар Мустақиллик майдонида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб “Халқаро оила куни”ни кенг нишонлаш мақсадида спортнинг югуриш тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят Оила илмий амалий маркази, вилоят “Камолот” ЁИҲ Кенгаши, вилоят “Соғлом авлод учун” жамғармаси иштирок этди. Мусобақа ғолибларига ҳамкор ташкилотларнинг эсталик совғалари ва вилоят “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан дори-дармонлар, комлекс витаминлар, сан-гигиеник воситалар ва “Тиббий генетик маслаҳат” буклетлари тарқатилди.

2012 йил 30 май куни Зарбор туман “Бойчечак” номли мактабгача таълим муассасида 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада ғолибларига Зарбдор туман “Соғлом авлод учун” таянч маскани томонидан пойафзаллар тарқатилди.

2012 йил 30 май куни Янгиобод туман Агроиқтисоиёт касб-ҳунар коллежида 1995-1996 ва 1997-йилларда туғилган қизлар ўртасида футболнинг “Минифутбол” тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада туман халқ таълим бўлими, туман “Камолот” ЁИҲ бўлими иштирок этди. Мусобақа ғолибларига Янгиобод туман “Соғлом авлод учун” таян маскани томонидан пойафзаллар тарқатилди. Мусобақада 150 нафар иштирокчи қатнашди.

2012 йил 7 июнь куни Янгиобод тумани 12-сонли мактабда 1998-2004-йилларда туғилган қизлар ўртасида спортнинг гимнастика тури бўйича мусобақа туман хотин-қизлар қўмитаси, Янгиобод туман “Соғлом авлод учун” таянч маскани билан ҳамкорликда ўтказилди.

2012 йил – Гуманитар ёрдам дастурлари

2012 йил 6 ой давомида кам таъминланган оила фарзандларини, ёлғиз кексалар, ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида шонли саналарга бағишлаб, тиббий ва ижтимоий ҳимояга мухтож 86 нафар беморлардан манзилли хабар олинди. 2012 йил 22-23 феврал кунлари Зарбдор туманидаги Заиф эшитувчи болалар махсус мактаб-интернати ва 1-сон Кар болалар махсус мактаб-интернатиларида тарбияланувчи жами 273 нафар ногирон болаларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Вилоят “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан комплекс витаминлар, дори-дармонлар, протез-ортопедия махсулотлари хайрия сифатида тарқатилди.

2012 йил 18 дан 19 февралга ўтар кечаси фавқулотда юзага келган вазият туфайли Ғаллаорол туманининг Жийдали, Жума, Коризқудуқ, Чўмичли ва Тошкамар қишлоқлари аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди, манзилли хабар олинди. Ўтказилган тадбирлар давомида 4449 дона дори-дармонлар, ортопедик воситалар, қишки ва баҳорги кийимлар ва сан-гигиеник воситалари тарқатилди.

“Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш юзасидан 2012 йил феврал ойида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Жиззах Политехника Институти талабасига ярим йиллик ўқув шартномаси учун 1 420,0 сўм маблағ ўтказиб берилди.

Туғма лаб-танлай нуқсони билан туғилган 3 нафар бемор болага Тошкент Педиатрия Институтида босқичма-босқич жаррохлик операцияси учун йўлланма берилди ва соғломлаштирилди. (Жиззах туманида 2010 йилда туғилган Марданов Азизбек, Пахтакор туманида 2005 йилда туғилган Омониддинов Қудрат, Ғаллаорол туманида 2001 йилда туғилган Исматова Камола)

2012 йил 7 апрел куни Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида туғма суяк тизими касалликлари, травматик асоратлардан кейинги суякнинг нотуғри ўсиши, остеомиелит асоратлари, куйишдан кейинги келлоид чандиқлар ва контрактуралар, сийдик ажратиш тизими касалликлари ташхиси билан 45 нафар бемор бола тиббий кўрикдан ўтди. Тиббий кўрик давомида вилоят “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан бемор болалар соғликларни тиклашлари учун 30 упаковка қувватлантирувчи комплекс витаминлар тарқатилди.

2012 йил 7-8 май кунлари вилоят Эндокринология диспансерида қандли диабет билан ногирон 87 нафар бемор болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Жамғарма томонидан 35 упаковка комплекс витаминлар, ва 200 дона инсулин шприцлари тарқатилди.

Вилоятимиздаги 29-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари 2012 йил 16-17 май кунлари “Соғлом авлод учун” жамғармаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ва тор доирадаги мутахассислар (эндокринолог, офтальмолог, ЛОР врач, тери касалликлари шифокорлари) томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтганлар жами: 107 нафарни ташкил этди. Жамғарма томонидан дори-дармонлар, комплекс витаминлар, сан-гигиеник воситалар тарқатилди.

Ижтимоий ҳимояга мухтож, ота-она қаромоғидан махрум бўлган болаларга таълим- тарбия бериш, уларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қобилият ва истеъдодларини аниқлаш, ривожлантириш ва рўёбга чиқариш, миллий ва умуминсоний руҳда тарбиялаш ва маънавий – аҳлоқий жиҳатдан камол топтиришларида ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим Вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси ҳамда “Сен ёлғиз эмассан” Республикаси жамоатчилик болалар жамғармаси билан ҳамкорлигида ҳар йили “Меҳрибонлик” уйининг 4 ёшдан 15 ёшгача тарбияланувчилари ўртасида “Камалак жилоси” расмлар кўрик-танлови ва кўргазмаси ўтказиб келинмоқда.

2012 йил 7-8 май кунлари вилоят Эндокринология диспансерида қандли диабет билан ногирон 87 нафар бемор болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Жамғарма томонидан 35 упаковка комплекс витаминлар, ва 200 дона инсулин шприцлари тарқатилди.

Вилоятимиздаги 29-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари 2012 йил 16-17 май кунлари “Соғлом авлод учун” жамғармаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ва тор доирадаги мутахассислар (эндокринолог, офтальмолог, ЛОР врач, тери касалликлари шифокорлари) томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтганлар жами: 107 нафарни ташкил этди. Жамғарма томонидан дори-дармонлар, комплекс витаминлар, сан-гигиеник воситалар тарқатилди.

2012 йил 24 май куни 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Ер куррасида тинчлик” болалар расмлар кўрик-танловинининг вилоят босқичи ўтказилди ҳамда сара ишлар танлаб олиниб Республика босқичига юборилди. Ушбу кўрик танловнинг Республика босқичида “Мавзуни чуқур очиб берувчи” номинацияси ғолиби Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Баркамол авлод” болалар ижодиёт мактаби ўқувчиси Орзиқулова Сарвиноз 2012 йил 2 июнь куни соат 1000 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтган “Ер куррасида тинчлик” расмлар кўрик танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида эсталик совғалар билан тақдирланди.

2012 йил 29 май – 1 июнь кунлари “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан АҚШнинг “Амери Керз” ва “TOMS Shoes Inc.” халқаро ташкилотлари томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида келтирилган жами: 1 538 жуфт пойафзаллар вилоятимиздаги 29-сонли “Меҳрибонлик” уйи, 32-сон махсус мактаб интернати, “Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар” махсус мактаб интернати, Заиф эшитувчи болалар махсус мактаб интернати, 1-сон Кар болалар махсус мактаб интернатлари тарбияланувчилари, аҳолининг кам таъминланган оила фарзандлари, кўп болали оилаларга хайрия сифатида тарқатилди.

2012 йил 2 июн куни вилоят “Мусиқа ва санъат” мактабида “Мафтункор ранглар жилоси” расмлар танловининг вилоят босқичи вилоят “Соғлом авлод учун” жамғармаси, вилоят “Ногиронлар” жамияти, вилоят “Камолот” ЁИҲ Кенгаши, вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилди. Тадбирда Зафаробод туманидан 2002 йилда туғилган Жумабоев Зафар ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олди. Тадбир ғолиблари ва иштирокчиларга хомий ташкилотларнинг эсталик совғалари ва вилоят “Соғлом авлод учун” жамғармасига АҚШнинг “Амери Керз” ва “TOMS Shoes Inc.” халқаро ташкилотлари томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида келтирилган жами: 28 жуфт пойафзаллар хайрия сифатида тарқатилди.

Javob berish