«Соглом авлод учун» хукуматга карашли булмаган халкаро хайрия жамгармаси Коракалпогистон филиалининг 2011 йил 6 ой давомидаги иш фаолияти тугрисида хисоботи

«Соглом авлод учун» халкаро хайрия жамгармасининг Коракалпогистон филиали Узбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13-апрельдаги «Соглом авлодни шакиллантириш, оналар ва болалар саломатлигини мухофаза килиш буйича кушимча чоралари тугрисида»ги ПК-1096-сонли карори  ва 2009 йил 1 июльдаги 1144-сонли «2009-2013 йилларда Ахолининг репродуктив саломатлигини мустахкамлаш, соглом бола тугилиши, жисмоний ва манавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш  самородорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури»ни  карорларини амалга ошириш максадида «Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан  максадли фаолият курсатиб, яъни хар бир оиланинг, айникса чека кишлок ва ахолии пунктларидаги оилаларнинг тиббий-ижтимоий ва иктисодий халотларини режали равишда урганиб мониторинг олиб борилди ва чукур тиббий курикдан утказилиб ижтимоий ёрдамлар берилди.

 

2011 йил 6 ой давомида жамгармамиз Тиббий ижтимоий патронаж бригадаси томонидан  Нукус шахри, Шуманай, Нукус, Кегейли, Караузяк туманларида  86 кишлок, 190 махаллаларда оилаларнинг ижтимоий  шароити, ундаги психологик мухит, оила аъзоларининг айникса,  тугиш  ёшидаги аёллар, болалар ва усмирларнинг соглигини тиббий курикдан утказиб, Соглом турмуш тарзини шакиллантириш буйича таргибот ва ташвикот ишлари олиб борилди, шу билан биргаликда оилаларга тиббий ва хайрия ёрдамлари курсатилди. Хисобот даврида бригада томонидан  453536 та ахолии сони тиббий курикдан утказилиб  жумладан:

 

Аёллар жами                                     –  120662та

(15-49) ёшли аёллар                           – 94771та,

болалар                                              – 127989та,

усмирлар                                              – 64734 та,

шу жамладан кизлар                          -387960 та ни ташкил этади.

 

 

Республикамиздаги барча сил касаллигга Карши курашиш диспансерлари, психоневрология диспансерлари, Махсус интернатлар ва Чимбой туманидаги Эрлар мурруват уйи, Хужайли туманидаги Аёллар муррувват уйларига, махсус болалар богчаларига  витаминли курутилган сабзоватли сурвалар мурруват ёрдами сифатида берилди. 40 та ногиронлар аравачалари 1 гурух ногиронларига таркатилди.

 

 

 

Республиканинг кишлок жойларида даволаш-профилактик ёрдами курсатиш сифатини яхшилашга комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда, бориш  кийин булган худудларда яшовчи ахолининг амбулатор ва стационар даволашни таминлашда, Хомиладор  аёллар  ва   чакалокларни   нихсонларини   барвакт  аниклаш  буйича   чора-тадбирларни   амалга   оширишда жамгарманинг тиббий  ижтимоий  патронаж  бригадаси   шифокорлари   томонидан    чекка,  бориш  кийин    булган    туманларда   ахолини   чукур   тиббий   курикдан    утказиш  оркали    ахолига: дори-дормон  ва   бошка   турдаги  мурувват   ёрдамлари  курсатилди.

2004 йил 25 майдаги ПФ-3434 сонли «Узбекистон Хотин-кизлар комитаси фаолиятини куллаб-кувватлаш борасидаги кушимча чора-тадбирлари тугрисидаги» фармойишининг бажарилиши  буйича  6 ой давомида   филиалимиз томонидан Шуманай, Нукус, Кегейли, Караузяк туманларида 120662та  аёллар, 94771 та усмир кизлартиббий курикдан утказилди.

Узбекистон Республикаси   Президентининг  2008  йил   18   июльдаги  «Болаликдан   ногиронлар   тугилишининг   олдини   олиш  учун   тугма   ва  ирсий   касалликларни   барвакт   аниклаш    Давлат    дастури    тугрисида»  ПК 892 –сон  Карорининг   ижроси  юзасидан  2011 йил  6 ой давомида Шуманай, Кегейли, Караузяк ва  Нукус туманларида   86 кишлок ва 190 махаллаларда Текширилган ва тиббий курикдан утказилган  ахолии сони 453536 тани ташкил этади. Давлоланиш тавсия килинганлар касаллар сони 6756та, Аёллар орасида 3181та касалхона шароитида 452, амбулатор шароитида 2729 ахолига тавсия килинди. Тавсияга асосан даволанганлар сони 3174тани ташкил этади

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 21 сентябрьдаги 360 сонли «Вояга етмаганлар ишлари буйича комиссиялар фаолиятини такоминлаштириш хакида» ги карорининг бажарилиши  буйича

Коракалпогистон Республикаси буйича  ахолининг 639533 нафари 39,7%  вояга етмаганлар ташкил килади «Соглом авлод учун» жамгармаси МСП бригадаси томонидан 127989 нафар болалар тиббий курикдан утказилди ва  уларга тиббий ва ижтимой ёрдамлар курсатилди. 17352 усмирга  шахсий сухбатлар ва торгибот ишлари амалга оширилди, жумладан: 30та урта мактаб, 3 та  лицей ва 12та колледжларда, 5 институт ва 1 университетида таргибот-ташвикот ишлари олиб борилди. Хужайли тумани 41-сонли мактаб спорт залида Бадий гимнастикага хозирча 28 та кизлар ва Таеквандога 25та нафар ёшлар жалб этилди хамда жамгарма томонидан хайрия ёрдами сифатида Спорт инвентарлари олиб берилди.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2006 ил 7 сентябрдаги 459 сонли «2007-2010 йилларда ёлгиз кексалар,пенсионер ва ногиронларни аник ижтимой хизмат курсатишни  янада кучайтириш чора-тадбирлари Дастури тугрисида» ги карорини белгиланган устувор вазифасини бажариш  буйича Мехнат ва ижтимой мухофаза килиш вазирлиги ва  «Соглом авлод учун»  жамгармасининг кушма карорига асосан утказилган тадбирларнинг  бажарилиши  буйича 2011 йил 6 ой  давомида 6756 нафар ногиронларга  тиббий ва ижтимоий ёрдамлар курсатилди. Байрамлар муносабати билан ногиронлар  уйларида манзилли хабар олиниб озик-овкат, кийим –кечак, санитария-гигинена воситалари ва ногиронлар аравачалари олиб борилди. Кузи ожизлар жаъмияти, Кариялар уйлари, Мурруват уйларига манзилли   ёрдамлар  курсатилди.

«Соглом авлод учун» жамгармаси томонидан 2007 йил 26 январдаги тасдикланган «Узбекистонда болалар фаравонлигини таъминлаш буйича харакат дастури»нинг бажарилиши  буйича Соглом турмуш тарзи ва  репродуктив саломатлик масалалари буйича укувчилар хамда ёшлар билимларини ошириш буйича 17352 талабаларга  ва лицей укувчиларига  ва  мактаб ёшидаги болаларга  плакатлар ва буклетлар таркатилиб ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

«Соглом авлод учун» халкаро хайрия жамгармасининг Коракалпогистон филиали томонидан 6 ой давомида жами 396 та тадбирлар утказилди  жумладан: 90 та маърифий маданий тадбирлар, 283 та хайрия тадбирлари, 23 спорт тадбирлари утказилиб, жами 132 та семинар-ушрашувлар ташкил этилди 17352 та  ахолии камраб олинди. «ОИТС» ва «гиёхвандлик» ка доир 56 та, «Соглом турмуш тарзи» ва репродуктив саломатлик буйича 76 та тадбир утказилди.

Мустакиллигимизнинг йигирма йиллигига багищлаб «Соглом авлод учун» жамгармаси Коракалпогистон филиали томонидан « Буюк ва мукаддассан, мустакил Ватан!» шиори остида байрамни йукори савияда утказиш максадида бир канча манзилли тадбирлар утказилиб кам таминланган оилаларга, ногиронларга, етимларга, ёлгиз бошли кексаларнинг холидан хабар олиниб манзилли хайрия ёрдамлари бериш холиям давом этмокда. Карокалпогистон Республикамизнинг барча туманларида ёзги согломлаштириш охормгохларида тиббий куриклар утказилиб хайрия ёрдамлари курсатилди  спорт тадбирлари байрам олди утказилмокда.

Javob berish