Жамғарманинг Фарғона вилояти минтақавий филиалининг ярим йиллик хисоботи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолиятини такомиллаштириш ҳақида” ги 360-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Фарғона вилояти минтақавий филиали томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумот

Жамғарманинг Фарғона вилояти минтақавий филиали томонидан жорий йилнинг 31 май куни “Хар бир фарзандга мехр эътибор” шиори остида тумандаги 1998-2002 йилларда туғилган қизлар ўртасида “Соғлом авлод учун” жамғармаси соврини учун спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича туман биринчилиги мусобақалари ўтказилди. Мазкур мусобақанинг 40 нафар иштирокчиларига жамғарма томонидан эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, Данғара туманидаги ижтимоий химоягамухтож, кам таъминланган оилалар фарзандларига, имконияти чекланган болалар учун марказий истирохат боғида гуллар, қушлар байрами, турли эстафеталар спорт мусобақалари ва кўрик танловлар ўтказилди.

Жамғарманинг Фарғона вилояти минтақавий филиали томонидан 1 июн куни “Хар бир фарзандга мехр эътибор” шиори остида Бешариқ тумандаги мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болалар ўртасида “Болалигим подшолигим”, “Жажжи малика” мавзуларида байрам тадбирлари ўтказилди. Мазкур тадбирга жамғарма томонидан эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, 1-июн куни тумандаги ижтимоий химояга мухтож оила фарзандаларига, имконияти чекланган болаларга байрам тадбири ўтказилди. Мазкур тадбир учун жамғарма томонидан 400,0 минг сўм сарфланди. Вилоятдаги Риштон туманида ҳам 28-май куни “Хар бир фарзандга мехр эътибор” шиори остида ижтимоий химояга мухтож, кам таъминланган оилалар фарзандларига, имконияти чекланган болаларга байрам тадбири ўтказилди. Вилоятнинг Учкўприк тумани таянч маскани томонидан 28-май куни “Хар бир фарзандга мехр эътибор” шиори остида мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болалар ўртасида “Ватаним жажжи гўзали”танлови ўтказилди.

Javob berish