“Соғлом авлод учун” жамғармаси кубоги учун стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган IХ-Республика турнирининг Тошкент шаҳар босқичи

Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳар йили анъанавий тарзда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Стол тенниси федерацияси шаҳар бўлими билан ҳамкорликда “Соғлом авлод учун” кубоги учун стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасида Республика турнири ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг ноябрь ойида шаҳримизнинг барча туманларида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллиги” муносабати билан 2000-2001 й.й.ларда туғилган ўсмирлар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди. Туман босқичларида 100 га яқин ўсмирлар бу спорт тури бўйича ўз кучини, маҳоратини ва истеъдодини намойиш этдилар ва туманларда ғолибликни қўлга киритган ўсмирлар шаҳар босқичи мусобақаларида қатнашаяптилар.

23 ноябр куни Юнусобод туманидаги 17-сонли мактабнинг спорт залида “Соғлом авлод учун” кубоги учун стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасида   -Республика турнирининг шаҳар босқичи ўтказиди. Бу мусобақага ҳар бир тумандан 2 ёш категорияси бўйича 4 нафардан ғолиблар қатнашадилар (жами 44 нафар):

2000 йилда туғилган 1 нафардан ўғил ва қиз болалар;

2001 йилда туғилган 1 нафардан ўғил ва қиз болалар (жами 4 нафар).

Турнирдан кўзланган мақсад - ўсмир болалар ва қизларни жисмонан соғлом ва бақувват бўлишлари, жисмоний тарбия ва маданиятга ўргатиш, спорт турлари билан шуғулланишга қизиқтириш, спорт турларини оммавийлаштириш, иқтидорли ўсмирларни қўллаб-қувватлашдир.

Спорт–саломатлик гаровидир. Шундай экан, фақат бўш вақтларда, мусобақаларда  эмас, балки мунтазам равишда спорт билан шуғулланиш соғлиқ учун катта фойда келтиради.

“Соғлом авлод учун” жамғармасининг Тошкент шаҳар таянч маскани томонидан турнирда иштирок этган ҳар бир қатнашчиларга ва ғолибларга диплом ва фаҳрий ёрлиқлар, совғалар тақдим этилди.

Шаҳар босқичида ғолиб бўлган 4 нафар ўғил ва қизга стол тенниси бўйича турнирнинг Республика босқичида қатнашишга йўлланма берилди.

 

Мулоҳаза билдириш