“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари учун бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Давлат дастури ва ўз Низом фаолияти доирасида ногирон, боқувчисини йўқотган етим болалар, васийликка олинган болалар, кам таъминланган оилалар фарзандлари, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларига ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда уларни моддий-маънавий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида, қатор хайрия тадбирларини амалга оширмоқда. Жумладан, 2012-2013 ўқув йилида болаларни қишки таътил вақтида дам олишларини мазмунли, қизиқарли тарзда ташкил этиш мақсадида, ижтимойи ҳимояга мухтож бўлган оилаларнинг фарзандлари, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари учун бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шу мақсадда, жамғарма Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларидаги кам таъминланган оилалар фарзандлари, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларининг 100 нафарини 31 декабр ва 1 январ кунлари Ўзбек Давлат Циркида намойиш этилаётган янги йил томошаларида, 4 январ куни “Истиқлол” санъат саройида болажонлар учун намойиш этилаётган “Қор маликаси” янги йил мусиқий эртак томошаси ташкиллаштирилди. Қолаверса 8 январ куни Тошкент шаҳрининг 3 та туманларидан болажонлар учун ҳам юқоридаги мусиқий эртак томошаси ташкилэтилади. 9 январ куни Алишер Навоий номидаги кино саройида Тошкент шаҳрининг 4 та туманларида истиқомат қилувчи 200 нафар кам таъминланган болажонлар учун кино намойиши режалаштирилган.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари