“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадасининг ҳафталик ҳисоботи

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг вилоятлардаги тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари 1 ҳафта мобайнида Республика бўйича жами 4 332 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Шулардан 208 нафарини ҳарбий қисмларда хизмат бурчини бажараётган ҳарбийлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Фарғона вилояти ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари) ташкил этди. Жами 4 908 нафар аҳолига 70 та маърузалар ўқиб эшиттирилди. Призидентимизнинг 1542-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 24 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 майдаги 100-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйича жами 1 131 нафар ўсмир қизлар кўрикдан ўтказилиб, 646 нафарига маърузалар ўқилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари