1-10 июнь кунлари “Биз баркамол авлодмиз” 10 кунлиги ўтказилди

“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жорий йилнинг 28 май – 3 июнь кунлари “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!” шиори остида махсус ҳафталик ҳамда 1-10 июнь кунлари “Биз баркамол авлодмиз” 10 кунлиги давомида Жамғарманинг Самарқанд вилояти минтақавий филиали томонидан амалга оширилган ишлар: 20 май куни вилоят “Болалар баркамол авлод” марказида 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Баркамол авлод юрт келажаги” шиори остида иқтидорли болалар томонидан сахна кўринишлари ва концерт дастури намойиш этилди. Тадбирда жами 75 нафар иштирокчи қатнашди. Иштирокчиларга жамғарма томонидан санитария гигиена воситалари ва ўқув қуроллари топширилди. 21 май куни Самарқанд шаҳар Чорсу галериясида 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати мактабгача таълим муассасалари, мактаб ўқувчилари ўртасида “Ер куррасида тинчлик” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танловда жами 45 нафар иштирокчи қатнашди. Танлов ғолибларига жамғарма ва хомийларнинг томонидан эсталик совғалари топширилди. 22 май куни Самарқанд шаҳар 64-сонли махсус мактаб интернатида 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан спорт мусобақаси ўтказилди. Тадбирда жами 40 нафар иштирокчи қатнашди. Иштирокчиларга жамғарма томонидан 360,0 минг сўмлик спорт анжомлари берилди. 31 май куни Самарқанд шаҳар Чорсу галериясида расмлар кўрик танлови ўтказилди. Тадбирда 50 иштирокчи қатнашди. Болаларга жамғарма ва хомийлар томонидан 195,0 минг сўмлик совғалар берилди. 31 май куни Самарқанд шаҳар Саттепо спорт мажмуасида 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Бадиий гимнастика бўйича очиқ биринчилик ўтказилди. Тадбирда жами 45 нафар иштирокчи қатнашди. Иштирокчиларга жамғарма томонидан санитария гигиена воситалари ва футболкалар берилди. 31 май – 2 июнь кунлари 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Самарқанд шаҳар Тутзор, Истиқлол, Боғичинор, Боғитемур маҳаллаларида кам таъминланган, ногиронлар учун байрам тадбири ўтказилди. Болаларга музқаймоқ, ширинликлар улашилди ва концерт дастури намойиш этилди. Тадбирда жами 270 нафар иштирокчи қатнашди. 1 июнь куни 6, 9, 10, 11-сонли “Меҳрибонлик” уйлари 64-сонли махсус мактаб интернатида 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Бахтли болалигим” мавзуида байрам тадбири ўтказилди. Болалар томонидан концерт дастури намойиш этилди. Жамғарма томонидан санитария гигиеник воситалар ҳар бир мактабга 7 450,0 минг сўм қийматидаги кир ювиш машинаси ва 8 000, 0 минг сўмлик холодилниклар совға қилиниди. 1 июнь куни вилоят касаба уюшмаси билан ҳамкорликда “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан 10 нафар кам таъминланган оила фарзандлари холидан хабар олинди. Болаларга жамғарма томонидан санитария гигиеник воситалар ва оёқ кийимлар берилди. Касаба уюшмаси томонидан хар бир болага 50,0 минг сўмлик совғалар берилди. 3 июнь куни Самарқанд шаҳар Олимпия захиралари тайёрлаш марказида 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан спорт гимнастикаси бўйича мусобақа ўтказилди. Тадбирда жами 60 нафар иштирокчи қатнашди. Иштирокчиларга жамғарма томонидан санитария гигиена воситалари ва футболкалар берилди. 3 июнь куни Самарқанд шаҳар 42-сонли умумтаълим мактаби спорт залида 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ўсмирлар ўртасида Акробатика бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Тадбирда жами 75 нафар иштирокчи қатнашди. Иштирокчиларга жамғарма томонидан санитария гигиена воситалари ва оёқ кийимлари берилди. 3 июнь куни Самарқанд шаҳар Саттепо спорт мажмуасида 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Вовинам вьет во дао. ва ушу бўйича очиқ биринчилик ўтказилди. Тадбирда жами 85 нафар иштирокчи қатнашди. Иштирокчиларга жамғарма томонидан санитария гигиена воситалари ва футболкалар берилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари