“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадасининг ҳафталик ҳисоботи

19-26.07.2013 “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг вилоятлардаги тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари 1 ҳафта мобайнида Республика бўйича жами 3 229 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Жами 3 454 нафар аҳолига 3 та маърузалар ўқиб эшиттирилди. Призидентимизнинг 1542-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 55 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйича жами 220 нафар ўсмир қизлар кўрикдан ўтказилди.

Javob berish