Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининнг 22 йиллигига бағишлаб қатор тадбирлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининнг 22 йиллигига бағишлаб “Қадр – қимматим таянчим ва ифтихоримсан мустақил Ўзбекистон!” шиори остида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Фарғона вилояти минтақавий филиали томонидан 2 сентябр куни Қувасой шаҳар Саъноат ва хизмат кўрсатиш коллежида тадбир ўтказилди. Тадбирда 400 нафар иштирокчи қатнашди.

31 июль куни Ёзёвон тумани 13-сонли мактаб спорт мажмуаси ва Ёзёвон туман марказий стадионида туман хотин-қизлар қўмитаси, туман Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, туман маданият ва спорт ишлари бўлимлари ҳамкорликда Мустақилликнинг 22 йиллигига бағишлаб “Аёллар спорт фестивали” ўтказишди. Тадбирда 150 нафар иштирокчи қатнашди. Жамғарма томонидан 203,0 минг маблағ сарфланди. 16 август куни Фарғона шаҳрида Вилот хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Мустақилликнинг 22 йиллигига бағишлаб “Аёллар спорт фестивали”ни ўтказишди. Тадбирда 165 нафар иштирокчи қатнашди. Жамғарма томонидан 205,0 минг маблағ сарфланди.

19-август куни Қувасой тумани Зебунисо маъданият саройида туман “Маҳалла” жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармалари ҳамкорликда “Миллатлараро дўстлик ва тотувлик” номли тадбир ташкил қилинди.

19 август куни Фарғона тумани Аввал маиший хизмат касб ҳунар коллежида Фарғона тумани ҳокимлиги , “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳамкорликда Мустақилликнинг 22 йиллигига бағишланган “Кадр – қимматим таянчим ва ифтихоримсан мустакил Ўзбекистон!” шори остида кенг халқ оммаси билан таниқли шоир ва ёзувчилар иштрокида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда 120 нафар иштирокчи қатнашди.

21 август куни “Соғлом авлод учун” II даражали орден билан тақдирланган Мустафаев Исмаил ва Тошпўлат Ахмедов билан “Кўкалдош” мадрасасида “Уч авлод учрашуви” тадбирини ташкил этилди. Тадбирда Тошкент вилоятидан ташриф буюрган 14 ва 15-сонли “Меҳрибонлик” уйлари жами 80 нафар тарбияланувчилари иштирок этди.

24 август куни Фарғона шаҳар “Нефтчи” стадионида Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, маданият ва спорт ишлари бошқармаси ва халқ таълими бошқармалари ҳамкорликда Мустақилликнинг 22 йиллигига бағишлаб “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг кубоги учун спортнинг енгил атлетика тури бўйича вилоят очиқ чемпионати ўтказилди. Тадбирда 100 нафар иштирокчи қатнашди. Жамғарма томонидан 425,0 минг маблағ сарфланди. Жамғарманинг Фарғона шаҳар таянч пункти томонидан Мустақилликнинг 22 йиллиги байрами муносабати билан 18 август куни Фарғона шаҳар Олмос кафесида 13 нафар 12 ёшгача бўлган болалар ўртасида шахмат турнири ўтказилди. Хомийлар томонидан 82,5 минг сўм сарфланди. Жамғарманинг Учкуприк туман таянч пункти томонидан 30 август куни туман марказий ўйингохида ўсмир ёшлар ўртасида футбол бўйича туман биринчилиги ўтказилди. Мусобақада 200 нафар иштирокчи қатнашди. Жамғарманинг Бешарик туман таянч пункти томонидан 28-29 август кунлари 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мустақилликнинг 22 йиллигига бағишлаб Эркин кураш спорт тури бўйича ўқувчи ёшлар ўртасида туман биринчилиги бўлиб ўтди.

28-29 август кунлари Вилоят ҳокимлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари билан ҳамкорликда Шохимардон қишлоғи, Шохимардон, Тараққиёт ва Ёрдон қишлоқ врачлик пунктларида Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги байрами муносабати билан жами 398 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтган аҳолига 600 қути дори-дармонлар, 600 дона шприцлар, 60 жуфт ёзги оёқ кийимлари 48 дона тиш шёткаси ва 40 дона буклетлар тарқатилди.

 

Мулоҳаза билдириш