1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилди

1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан жамғарманинг Сурхондарё вилояти минтақавий филиали томонидан 25-28 сентябр кунлари оралиғида 1 октябр “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан вилоятда халқ таълими соҳасида меҳнат қилган нафақадаги 37 нафар узтозлар ҳолидан манзилли хабар олинди.

30 сентябрда ўқувчиларда Ватанга бўлган муҳаббатни шакллантириш, жамият орасида ўз миллатига меҳр-муҳаббат уйғотиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Вилоят ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Вилоят халқ таълими ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамда Термиз Давлат университети ҳамкорлигида Вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида “Соғлом авлод — маънавият ёғдусида” номи остида анжуман ўтказилди. Анжуманда вилоят ҳокими ўринбосари М.Қобулова нутқ сўзлади. Анжуманда 152 нафар иштирокчи қатнашди.

Термиз шаҳри М.Уйғур номидаги мусиқали драма театрида Халқ таълими, Маъданият ва спорт ишлари бошқармалари, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари, Вилоят ёзувчилар уюшмаси, Термиз Давлат университети ҳамда ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан нафақадаги мураббийлар, фахрий ўқитувчилар, ўқув муассаларда ўзининг фаоллиги ва изланувчанлиги, ёш авлодни тарбиялашда самарили меҳнат қилиб келаётган устозлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда 170 нафар иштирокчи қатнашди. Иштирокчиларга жамғарма ва ҳомийлар совғалари топширилди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги 1-2-3-4-5-сонли ва Шўрчи туманидаги 173-сонли мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган жами 375 нафардан зиёд 5-6 ёшли болалар ўртасида “Соғлом авлод — соғлом келажак” мавзуида соғломлаштириш кунлари ўтказилди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими бошқармаси, “Маҳалла” жамғармаси, Болалар жамғармаси вилоят бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати қошидаги “Қизил ярим ой” жамғармаси ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича “Миллий қадрятларимиз — беқиёс бойлигимиз” шиори остида вилоят кўрик-танлови ўтказилди. Анжуманда вилоят ҳокими ўринбосари хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова нутқ сўзлади. Тадбир сўнгида жамғарма ва ҳомийлар томонидан ажратилган совғалар улашилди.

 

Мулоҳаза билдириш