Ўсмирлар орасида “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари” мавзуида 4 маротаба маърузалар ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Тошкент вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 18-28 октябр кунлари Чиноз туманидаги “Қайтарма” қишлоқ фуқаролар йиғинида Бўстон, Қахрамон, Чумчуқкўл маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли, ўсмирлар орасида “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари” мавзуида 4 маротаба маърузалар ўқилди. “Эрта турмушнинг салбий оқибатлри”, “Гиёҳвандликни олдини олиш”, “ОИТС касаллигини олдини олиш йўллари”, “Камқонлик касаллигини олдини олиш” номли буклетлар тарқатилди. Ижтирокчилар сони 19 нафарни ташкил этди.

18-28 октябр кунлари Чиноз туманидаги “Қайтарма” қишлоқ фуқаролар йиғинида Бўстон, Қахрамон, Чумчуқкўл маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида тиббий кўрик ўтказилди. Тиббий кўрикдан жами 21 нафар аҳоли ўтказилди. “Эрта турмушнинг салбий оқибатлри”, “Гиёҳвандликни олдини олиш”, “ОИТС касаллигини олдини олиш йўллари”, “Камқонлик касаллигини олдини олиш” номли буклетлар тарқатилди.

Мулоҳаза билдириш