“Тамаки чекиш ва унинг профилактикаси” мавзуларида соғломлаштириш кунлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Сурхондарё вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 30 октябр- 4 ноябр кунлари Вилоят ҳокимлиги, Вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Термиз шаҳрининг 12, 13-сонли ўрта махсус умумтаълим мактабларининг 345 нафар 7-8-9-синф ўқувчи ўсмир қизлари ўртасида “Соғлом авлод – соғлом келажак”, “Гиёҳвандликни олдини олиш”, “ОИТС ва ОИВ касаллиги ва унинг профилактикаси” ва “Тамаки чекиш ва унинг профилактикаси” мавзуларида соғломлаштириш кунлари ўтказилди.

30 октябр — 4 ноябр кунлари Вилоят ҳокимлиги, Халқ таълими бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Термиз шаҳрининг 12, 13-сонли ўрта махсус умумтаълим мактабларининг 317 нафар 7-8-9-синф ўқувчи ўсмир қизлари ўртасида тиббий кўрик ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш