Вопкент туманининг бир нечта қишлоқ врачлик пунктларида тиббий кўрик ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Бухоро вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 28 октябр – 7 ноябр кунлари Вобкент тумани “Харгўшт”, “Анжирбоғ”, “Эшонлар”, “Шоҳнигор”, “Кўлхатиб” қишлоқ врачлик пунктларида тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик билан бирга “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг”, “Бўқоқ касаллиги ва уни олдини олиш чоралари” мавзуларида 6 маротаба маърузалар ўқилди. Иштирокчилар сони 416 нафарни ташкил этди.

28 октябр – 7 ноябр кунлари Вобкент тумани “Харгўшт”, “Қатағон”, “Анжирбоғ”, “Эшонлар”, “Шоҳнигор”, “Кўлхатиб” қишлоқ врачлик пунктларида “Репродуктив саломатлик – мустаҳкам оила яратиш омили”, “Ёвуз иллатлардан фориғ келажак яратайлик” мавзуларида 5 маротаба маъруза ўқилди. Иштирокчилар сони 69 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш