Учтепа туманидаги 199-сонли махсус мактаб-интернатда хайрия тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Тошкент шаҳар таянч маскани томонидан 1 ноябр куни Учтепа туманидаги 199-сонли махсус мактаб-интернатда хайрия тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида ногиронлар, имконияти чекланган болаларга (155 жуфт ёзги ва 155 жуфт қишки) оёқ кийимлардан иборат мурувват ёрдамлари топширилди. Бундай ҳайрия акциялари Тошкент шаҳридаги 6 та “Меҳрибонлик уйи”, 17 та махсус мактаб-интернатларида ўтказилди (жами 7 272 жуфт оёқ кийимлар тарқатилди).

Мулоҳаза билдириш