Болаларнинг қишки таътил вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш юзасидан амалга оширилган ишлар

2014 йил “Янги йил” байрами ва болаларнинг қишки таътил вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш юзасидан Жамғарманинг Фарғона вилояти минтақавий филиали томонидан 2013 йил 31 декабр куни Вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида “Янги йил” муносабати билан Кўп тармоқли болалар шифохонасида даволанаётган болалар холидан хабар олиниб, уларга янги йил совғалари топширилди. Тадбирда жами 100 нафар иштирокчи қатнашди. “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан 1 200,0 минг сўм сарфланди. 2013 йил 27 декабр куни Ўзбекистон тумани маданият саройи биносида “Соғлом авлод учун” жамғармаси туман ҳокимлиги, “Маҳалла” жамғармаси, Қизил ярим ой жамғармаси, Халқ таълими туман бўлимлари ҳамкорликда жами 400 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила фарзандларини байрам совғалари билан тақдирладилар. “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан 500,0 минг сўм сарфланди. 2013 йил 25-31 декабргача “Соғлом авлод учун” жамғармаси Ўзбекистон туман таянч маскани туман ҳокимлиги, “Маҳалла” жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ, туман тиббиёт бирлашмалари билан ҳамокрликда тумандаги 20 нафар ёши улуғ кекса хамда қалби ўксик болаларни ва марказий шифохона туғруқхонадаги ёш она ва болаларни баёрам совғалари билан манзилли хабар олинди. “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан 175,0 минг сўм сарфланди.    2013 йил 30 декабр куни “Соғлом авлод учун” жамғармаси Қувасой шаҳар таянч маскани туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Янги йил” байрами муносабати билан 100 нафар имконияти чекланган болалар ва кам таъминланган оилалар болалари учун “Хар бир болага мехр эътибор” мавзусида тадбир ташкил қилинди ва болаларга янги йил совғаси тарқатилди. “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан 950,0 минг сўм сарфланди. Ҳомийлар томонидан 350,0 минг сўм сарфланди. 2013 йил 27 декабр куни “Соғлом авлод учун” жамғармаси Бешариқ тумани таянч маскани туман ҳокимлиги,  “Маҳалла” жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ, Қизил ярим ой жамияти, Маданият ва спорт ишлари бўлимларии ҳамкорликда туман Мустақиллик майдонида тумандаги 64 та маҳалладан 5 нафардан жами 320 нафар кам таъминланган боқувчисини йўқотган болаларга “Президент арчаси – Истиқлол туморчаси” шиори остида театрлаштирилган байрам дастури намойиш этилди. Байрамда болаларга “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан 750,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди. 2013 йил 27 декабр куни “Соғлом авлод учун” жамғармаси Ёзёвон туман таянч маскани туман ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими туман бўлимлари ҳамкорликда “Келажак” тўйхонасида “Янги йил” муносабати билан Ёзёвон туманининг  кам таъминланган оила фарзандлари учун “Президент арчаси” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда 150 нафар болалар қатнашди. 2013 йил 31 декабр куни Риштон тумани шифохонасида “Соғлом авлод учун” жамғармаси Риштон тумани таянч маскани “янги йил байрамини шифохонада даволаниб кутиб олаётган 60 нафар болалардан манзилли хабар олиб, уларга “Соғлом авлод учун” жамғармаси 600,0 минг сўмлик совғлари топширилди. 2013 йил 23 декабр куни “Соғлом авлод учун” жамғармаси Учкўприк туман таянч маскани томонидан “Янги йил” муносабати билан тумандаги    20-сонли мактабгача таълим муассасасидаги 175 нафар болалар иштирокида байрам тадбири ўтказилди. “Соғлом авлод учун” жамғармаси томонидан жами 200,0 минг сўмлик совғалар тарқатилди.

 

Мулоҳаза билдириш