Жиззах шаҳар Педагогика коллежида 40 нафар талабалар ўртасида давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Жиззах вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 20 феврал куни Зарбдор тумани 9-сонли умумтаълим ўрта мактабида “Халқаро, юқумли, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш уларни гиёҳвандлик, алкогол ва тамаки махсулотларининг зарарли таъсирларидан ҳимоялаш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Давра суҳбатларида жамғарманинг шифокорлари маърузалар ўқидилар. Тадбирда жами 130 нафар иштирокчи қамраб олинди.

19 феврал куни Зарбдор тумани Равот Қўрғони Лалмикор қишлоқ фуқаролар йиғинида “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Соғлом турмуш тарзини шакллантириш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, мавзуга оид буклетлар тарқатилди. Жами тадбир қатнашчилари сони 36 нафарни ташкил этди.     21 феврал куни Жиззах шаҳар Педагогика коллежида “ОИВ ва ОИТС инфекцияси билан зарарланишнинг олдини олиш”, “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирда 40 нафар иштирокчи қатнашди.

Мулоҳаза билдириш