Бўз тумани 8-сонли умумтаълим мактабида “Саломатлигинг ўз қўлингда!” каби мавзуларда маърузалар ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фондининг Андижон вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан апрел ойининг биринчи 10 кунлиги давомида Балиқчи тумани 44-сонли умумтаълим мактабида, Бўз тумани 8-сонли умумтаълим мактабида “Гиёҳвандликни тўхтатайлик!”, “Чекишни зарарли оқибатлари”, “Саломатлигинг ўз қўлингда!” мавзуларида маърузалар ўқилди. Шунингдек, ушбу мактабларда ёшлар ўртаси спорт мусобақалари ўтказилиб, “Соғлом авлод учун” фонди томонидан совғалар (24 жуфт оёқ кийимлар ва 23 та санитария-гигиена воситалари) тарқатилди.

Апрел ойининг биринчи 10 кунлиги давомида фонд мутахассислари томонидан Балиқчи тумани “Қўрғонча ” қишлоқ фуқаролар йиғини, “Намуна” қишлоқ фуқаролар йиғини, Бўз тумани “Маъруфобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантиришга, уларга аҳлоқ ва соғлом турмуш тарзи тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мулоҳаза билдириш