Хива туман тиббиёт касб-ҳунар коллежида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фондининг Хоразм вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 14-18 апрел кунлари Автомобил йуллари коллежи, Олимпия захиралари коллежи, Маданият ва санъат касб-ҳунар коллежи ҳамда Урганч шаҳар 18 ва 19-сонли мактабларида, 14-15 апрел кунлари Хонқа тумани Дурвади ва Олажа маҳаллаларда ҳамда 14-18 апрел кунлари Қўшкўпир тумани Ўзбекистон ва О.Қурбанов қишлоқлари, “Каровул”, “Калъа”, “Вохимчи” ва “Қаровул” қалъа маҳаллаларида “Шаърий никоҳ ва унинг оқибатлари”, “Эрта турмуш қуриш ва унинг салбий оқибатлари”, “Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?” ҳамда “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш-давлат ҳимоясида” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирларда жами 652 нафар аҳоли қамраб олинди.

14-15 апрел кунлари Урганч туман “Юқори Дўрман” маҳалласи, 14-16 апрел кунлари Урганч шаҳар Автомобил йўллари коллежи, Олимпия заҳиралари коллежида, Маданият ва санъат касб-ҳунар коллежида, 17 апрел куни Хива туман тиббиёт касб-ҳунар коллежида, 15 апрел куни Гурлан туман 11-сон мактабда “Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?”, “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш-давлат ҳимоясида”, “Эрта турмуш-бошимга мушт”, “Ўз вақтида турмуш қуриш–оила мустаҳкамлиги пойдевори” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирларда жами 425 нафар аҳоли қамаб олинди.

Мулоҳаза билдириш