Байрам кунлари «Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори остида ўтказилган тадбирлар

1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” га бағишлаб «Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори доирасида Жумладан Фонднинг Фонднинг Сирдарё вилояти ҳудудий филиали томонидан 2014 йил 26 май куни Гулистон шаҳар истироҳат боғида 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Ҳеч бир фарзанд мехр эътибордан қолмасин” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда 200 нафар иштирокчи қатнашди. Тадбир иштирокчиларига “Соғлом авлод учун” фонди ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан 313,5 минг сўмлик эсдалик совғалари берилди.

2014 йил 20 май куни 1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Гулистон шаҳридаги истироҳат боғда болалар иштирокида “Бахтли болалик” мавзусида асфальтга расм чизиш танлови бўлиб ўтди. Тадбирда 60 нафар иштирокчи қатнашди. “Соғлом авлод учун” фнди билан ҳомий ташкилотлар томонидан конкурс ғолибларига дипломлар ва эсдалик совғалари берилди. 2014 йил 30 май куни Сардоба тумани 20-сон мактабда байрам муносабати билан “Соғлом бола-соғлом оилада камол топади” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда 55 нафар иштирокчи қатнашди. Тадбир иштирокчи ва ғолибларига “Соғлом авлод учун” фонди ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари берилди. 2014 йил 30 май куни вилоят марказида 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Соғломжон-полвонжон” спорт мусобақаси ўтказилди. Тадбирда 120 нафар болалар қатнашди. Ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда “Соғлом авлод учун” фонди томонидан  иштирокчи ва ғолибларига 125,0 минг сўмлик совғалар берилди.

 

Мулоҳаза билдириш