1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб ўтказилган тадбирлар

1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” га бағишлаб “Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори доирасида Жумладан Фоднинг Навоий вилояти ҳудудий филиали томонидан 2014 йил 30 май куни Зарафшон шаҳар истирохат боғида 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Ҳар бир болага меҳр, эътибор! шиори остида “Меҳрибонлик” уйида тарбияланувчилар ва ногирон, иқтидорли болалардан 190 нафарига байрам тадбири ўтказилди. Тадбир иштирокчилари ҳомийлар томонидан тақдирландилар.

1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Баркамол авлод” болалар маркази қатнашчилари иштирокида асфальтга расм чизиш танлови ўтказилди. Танловда фаол иштирок этган иштирокчилар ҳомийлар томонидан тақдирландилар. 2014 йил 28 май куни 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Қизилтепа туманидаги 1 ва 2-сонли мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларни ва “Баркамол авлод” болалар маркази қатнашчиларини истироҳат боғида маданий тадбир ўтказилди. 2014 йил 31 май куни байрам муносабати билан Зарафшон шаҳар “Умид” ногиронлар клубида байрам тадбири ва асфальтга расм чизиш танлови ўтказилди. Тадбирда фаол иштирок этган 6 нафар иштирокчи ҳомийлар томонидан тақдирландилар. 2014 йил 22 май куни 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб 5-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт залида ёшларни кенг жалб этган ҳолда спортнинг эркин кураш тури бўйича 1998-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги ва спортнинг стол тенниси, бадииий гимнастика ва бошқа турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақа ғолиблари фонд ва ҳомийлар томонидан совғалар билан тақдирландилар.

2014 йил 1 июн куни 1 июн “Халқаро болалрни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан тумандаги 10 нафар чин етим болалар истироҳат боғида сайр эттирилиб, музқаймоқ ва кийим-кечаклардан иборат мурувват ёрдами берилди.

1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан шаҳардаги 3сон шифохонасида дволанаётган 50 нафар бемор болалар ҳолидан ҳабар олиниб, уларга байрам совғалари тарқатилди.

 

Мулоҳаза билдириш