Байрам кунлари “Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори остида ўтказилган тадбирлар

1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” га бағишлаб “Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори доирасида Жумладан Фонднинг Бухоро вилояти ҳудудий филиали томонидан 2014 йил 23 май куни 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Сомонийлар” истироҳат боғида ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар фарзандлари, 3 нафар имконияти чекланган болалар,      32-сон “Меҳрибонлик” уйи, 26, 27, 123-сон махсус матаб-интернатлари, ёрдачи мактаблар тарбияланувчиларининг ҳар бирини қамраб олган холда “Барча шодлик сенга бўлсин болажон” шиори остида аниқ йўналтирилган мақсадли хайрия тадбирлари ташкил этилиб, “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 150 қути бепул  дори-дармон, санитария-гигиена воситалари мурувват ёрдами сифатида топширилди ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан болаларга 500,0 минг сўмлик совғалар берилди. Шунингдек 108 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. 2014 йил 27 май куни вилоятдаги “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйида 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган “Бола шодлигидан-олам мунаввар” байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда 120 нафар болалар иштирок этди. Ҳомий ташкилотлар билан хамкорликда “Соғлом авлод учун” фонди томонидан тиббий жиҳоз ҳамда бепул санитария-гигиена воситалари берилди. 2014 йил 22 май куни Бухоро шаҳар 11-сон поликлиникасида кам таъминланган оила фарзандлари, ота-онасиз қолган болалар учун тиббий кўрик ва байрам концерти ташкил қилинди. Тадбирда 100 нафардан ортиқ болалар қатнашди. 40 нафар ногирон болаларга “Соғлом авлод учун” фонди ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан бепул дори-дармон, санитария-гигиена воситалари берилди.

2014 йил 30 май куни “Сомонийлар” ва “Пахтаой” маданият ва истирохат боғларида, шу билан бирга барча туман истирохат боғларида, мактабгача таълим муассасаларида болалар иштирокида концерт дастурлари, асфальтга расм чизиш танлови, спорт мусобақалари, расмлар ва болалар ижодиёти кўргазмалари ҳамда оммавий сайр томошалари ташкил этилди. Тадбирларда 1500 нафар болалар қатнашдилар. Тадбир иштирокчи ва ғолибларига “Соғлом авлод учун” ҳудудий филиали ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан дипломлар, эсдалик совғалари берилди.

2014 йил 30 май куни вилоят Ахборот-ресурс марказида “Истиқлолнинг бахтиёр фарзандларимиз” номли байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда 100 нафар болалар иштирок этдилар. Иштирокчилардан 40 нафарига “Соғлом авлод учун” фонди томонидан нархсиз санитария-гигиена воситалари берилди. 2014 йил 30 май куни мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Кичкинтой-ширинтой” спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Тадбирда 130 нафар болалар қатнашди. Иштирокчи ва ғолибларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан бепул санитария-гигиена воситалари берилди. Ҳомий ташкилотлар томонидан   150,0 минг сўмлик совғалар берилди. 2014 йил 30 май куни Бухоро шаҳар 68-сон нутқида ва эшитишида оғир нуқсони бор бўлган мактабгача таълим муассасасида “Ҳамма шодлик сенга бўлсин болажон!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда 118 нафар болалар қатнашди. 25 нафар мактаб ва интернатга кузатилаётган болаларга “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 25 та санитария-гигиена воситалари берилди.

2014 йил 30 май – 10 июн кунлари маҳаллалардаги кам таъминланган оила фарзандлари, ота-онасиз қолган болалар, ногирон болалр “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйлари тарбияланувчиларининг маданият истирохат боғлари, тарихий обидалар, музейларга ташрифини ташкиллаштирилди.

2014 йил 30 май-10 июн кунлари вилоятдаги кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси, ўсма касалликлар касалхоналарида оғир касаллик билан оғриган болаларга “Қўғирчоқ театри” ҳамда хайрия концертларини бепул ташрифини ташкил қилинди. “Соғлом авлод учун” фонди томонидан хайрия ёрдами кўрсатилди. 2014 йил 31 май куни вилоят психоневрология шифохонасида 1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда 80 нафар болалар иштирок этдилар. Кам таъминланган оилалардан 40 нафарига “Соғлом авлод учун” фонди ва ҳамкор ташкилотлар томонидан бепул санитария-гигиена воситалари берилди.

Мулоҳаза билдириш