1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб ўтказилган тадбирлар

1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори доирасида Жумладан Фонднинг Жиззах вилояти ҳудудий филиали томонидан 2014 йил 28 май-3 июн кунлари вилоятдаги кам таъминланган оила фарзандлари, ота-онасиз қолган болалар, қандли диабет билан оғриган, болаликдан ногирон болаларнинг 50 нафаридан манзалли ҳабар олинди ва “Соғлом авлод учун” фонди томонидан хайрия совғалари берилди.

2014 йил 2 июн куни Халқ таълими тизими билан ҳамкорликда 1-сон “Ойгул” мактабгача таълим муассасаси биносида асфальтга расм чизиш кўрик-танлови ўтказилди. 2014 йил 2 июн куни Зомин тумани 2-сон “Шодлик” мактабгача таълим муассасаси биносида асфальтга расм чизиш кўрик-танлови ўтказилди. Жами иштирокчилар   50 нафарни ташкил этди. Ғолибларга эсталик совғалари сифатида юмшоқ ўйинчоқлар тарқатилди. 2014 йил 3 июн куни Олий ҳарбий авиация билим юрти билан ҳамкорликда 29-сон “Хумо” мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ўртасида “Соғломжон-полвонжон” спорт мусобақаси ва асфальтга расм чизиш расмлар кўрик-танлови ўтказилди. Жами иштирокчилар 50 нафарни ташкил этди. Фонд томонидан иштирокчиларга эсталик совғалари тарқатилди.

2014 йил 31 май куни “Ўрда” маданият ва истироҳат боғида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирон болаларнинг 30 нафарига байрам дастурхони ва концерт дастури ташкил қилинди.”Соғлом авлод учун” фонди ва ҳомийлар томонидан санитария-гигиена воситалари, ёзги оёқ кийимлари совға сифатида берилди. 2014 йил 31 май куни кам таъминланган оила фарзандлари, ота-онасиз қолган болалар, болаликдан ногирон туғилган бемор болаларни шаҳардаги “Ўрда” маданият ва истироҳат боғига Тошкент шаҳридан келган кўчма ҳайвонат боғига экскурсия уюштирилди. 2014 йил 1 июн куни Жиззах шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Соғлом авлод учун” фонди Жиззах шаҳар бўлими томонидан “Наврўз булоқ” истироҳат боғида кам таъминланган оила фарзандлари, боқувчисини йўқотганлар, “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари учун байрам дастурхони ташкил қилинди. Тадбирнинг 240 нафар иштирокчиларга “Соғлом авлод учун” фонди Жиззах шаҳар таянч маскани томонидан ҳомийлар жалб қилиниб ўқув қуроллари совға сифатида тарқатилди.

2014 йил 1 июн куни Вилоят болалар Кўп тармоқли тиббиёт марказида даволанаётган болажонлардан манзилли хабар олиниб, ширинликлар, салқин ичимликлар, китоблар ва ёзги оёқ кийимлар хайрия сифатида берилди.

 

Мулоҳаза билдириш