Қўрғонтепа туманида “Саломатлигинг ўз қўлингда!”, “Чекишнинг зарарли оқибатлари” каби мавзуларда маърузалар ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Андижон вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан июн ойининг дастлабки 10 кунлигида Қўрғонтепа тумани “Қаҳрамон” ва “Чимён” қишлоқ фуқаролар йиғинида, “Навоий” ва “Пахтакор” қишлоқ врачлик пунктларида, “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб шаръий никоҳ орқали эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Олтинкўл тумани “Машъал”, Шаҳрихон тумани “Дўстлик” қишлоқ врачлик пунктларидаги фуқаро ва ўқувчи қизлар ўртасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилиб, “Гиёҳвандликни тўхтатайлик!”, “Чекишнинг зарарли оқибатлари”, “Саломатлигинг ўз қўлингда!” мавзуларида маърузалар ўқилди.

2014 йил июн ойига қадар Асака, Мархамат, Қорасув ва Хонобод шаҳарларида, Шаҳрихон Жалолқудуқ туманлари Янгиҳаёт, Капа, Маданият маҳалла фуқаролар йиғинида, Булоқбоши тумани “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғинларида, 7-сонли умумтаълим мактабларида “Оилада тиббий маданиятни  шакллантириш”, “Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш”, “Эрта турмушга беришнинг олдини олиш, оналик ва болаликни муҳафаза қилиш” борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди буклетлар берилди. Шаҳрихон тумани 19-сонли умумтаълим мактаби, Андижон шаҳри 45-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари иштирокида “Биз соғлом авлод – соғлом келажакмиз” мавзуида спорт мусобақалари ўтказилди. Фонднинг эсдалик совғалари тарқатилди. Андижон тумани “Баҳрин” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мулоҳаза билдириш