Хонқа туманида вояга етмаганлар ўртасида турли мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Хоразм вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 3-4 июн кунлари Урганч шаҳридаги 1-сонли академик лицейда, Урганч шаҳар тиббиёт коллежида, 5 июн куни Шовот тумани “Хитой” маҳалласида “Шаърий никоҳ ва унинг оқибатлари”, “Эрта турмуш қуриш ва унинг салбий оқибатлари”, “Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?” ҳамда “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш-давлат ҳимоясида” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирларда жами 133 нафар аҳоли қамраб олинди.

2-6 июн кунлари давомида Хонқа туман “Дурвадик” маҳалласида, Урганч тумани “Юқори боғ” маҳалласида, Янги бозор тумани “Ўзбекистон”, “Чуболончи” маҳаллаларида “Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?”, “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш-давлат ҳимоясида”, “Эрта турмуш-бошимга мушт”, “Ўз вақтида турмуш қуриш–оила мустаҳкамлиги пойдевори” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирларда жами 199 нафар аҳоли қамаб олинди.

 

Мулоҳаза билдириш