Бухоро шаҳар 10-сонли поликлиникада тиббий кўрик ташкиллаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Бухоро вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 16-30 июн кунлари давомида Бухоро шаҳар 10-сонли поликлиникада ва Бухоро вилояти “Ёш алоқачи” болалар оромгоҳида тиббий кўриклар ташкиллаштирилди ва улар билан “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?” каби мавзуларда 3 маротаба маърузалар ўтказилди. Иштирокчилар сони 241 нафарни ташкил этди. Иштирокчиларга 100 дона буклетлар тарқатилди.

16-30 июн кунлари оралиғида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, касаба уюшмаси вилоят Кенгаши, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда “Эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида биласизми?”, “Қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳавфли!” каби мавзуларда учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди. Иштирокчилар сони 241 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш