Қарши тумани “Қоратепа”, “Бодомзор” маҳалла фуқаролар йиғинларида эрта ва мажбурий никоҳнинг олдини олиш мақсадида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Қашқадарё вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 18 июн куни Қарши тумани “Қоратепа”, “Бодомзор” маҳалла фуқаролар йиғинларида эрта ва мажбурий никоҳнинг олдини олиш, мажбурий таълимни давом эттириш, оилада тиббий муҳитни шакллантириш каби мавзуларда ўсмир қизлар ва уларнинг ота-оналари билан давра суҳбатлари ўтказилди. Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни пазандачилик, тикиш ва бичиш тўгараклари аъзо қилиш тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

26 июн куни “Сен соғлом турмуш тарзини танла!” шиори остида эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатларини тиббий асосларга таянган ҳолда статистик маълумотлар орқали унинг олдини олиш борасида Қарши шаҳридаги Иқтисодиёт коллежида очиқ мулоқот, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди. Ўсмир қизларни ёзги таътил вақтларида тўгарак ва сексияларга қўпроқ жалб қилиш шунингдек, улар ўзларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун спортнинг маълум бир тури билан мунтазам шуғулланишлари борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Шунингдек фонд ҳудудий филиаллари томонидан уларга соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи буклетлар, эслатмалар ва совғалар тарқатилди.

Мулоҳаза билдириш