Тахтакўпир туманида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 2014 йил 1-15 июл кунлари давомида Нукус шаҳри “Юлдузча” оромгоҳида ўсмирлар ўртасида “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Қизлар гигиенаси”, “Ёшларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари”, “Она ва бола скрининги давлат дастури” ва “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ нима учун ҳавфли?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, “ОИВ инфекцияси тўғрисида биласизми?”, “ОИВ ва ОИТС ҳақида эшитганмисиз?”, “ОИВ ва ОИТС нима?” мавзуларида буклетлар тарқатилди.

1-15 июл кунлари давомида Тахтакўпир тумани “Қараой” овул фуқаролар йиғинида, “Муйтен” қишлоқ врачлик пунктида, “Ўзбекистон” қишлоқ врачлик пунктида ўсмирлар ўртасида “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Қизлар гигиенаси”, “Ёшларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари”, “Она ва бола скрининги давлат дастури”, “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ нима учун ҳавфли?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, “ОИВ инфекцияси тўғрисида биласизми?”, “ОИВ ва ОИТС ҳақида эшитганмисиз?”, “ОИВ ва ОИТС нима?” мавзуларида буклетлар тарқатилди.

Мулоҳаза билдириш