40 нафар вояга етмаганлар ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Тошкент вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 7-10 июл кунлари оралиғида Бўстонлиқ туманидаги “Қорабой” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Алғабас”, “Аширбек” ва “Қорабой” маҳаллаларида, Хондайлиқ қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Ситқи”, “Хондалиқ” ва “Кўктойли” маҳаллаларида ўсмирлар ўртасида “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Қизлар гигиенаси”, “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Скрининг текширувининг аҳамияти”, “Тиббий гигиеник аҳамият” ва “ОИТС касаллигини белгилари ва уни олдини олиш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, буклетлар тарқатилди. Иштирокчилар сони 42 нафарни ташкил этди.

7-10 июл кунлари Бўстонлиқ туманидаги “Сойлиқ” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Бирлик” ва “Кичиксой” маҳаллаларида, “Искандар” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Бараш” ва “Искандар” маҳаллаларида ўсмирлар ўртасида 8 нафар, “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “М.Очилов”, “К.Бобоев”, “Сарбозор” ва “Оқ олтин” маҳаллаларида   6 нафар, “Хўжа” маҳалла фуқаролар йиғинида 7 нафар, “И.Шарипов” маҳалла фуқаролар йиғинида 4 нафар, “Каттатепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 3 нафар, “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Обиҳаёт” ва “Марказий” маҳаллаларида жами 40 нафар вояга етмаганлар ўртасида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувининг аҳамияти”, “Диарея нима?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш