151 нафар аҳоли иштирокида шаръий никоҳ орқали эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Андижон вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 15-30 август кунлари Шаҳрихон туманининг “Пахтаобод” қишлоқ фуқаролар йиғини, “Сегаза”, “Ўзбекистон”, “Навоий” қишлоқ фуқаролар йиғинлари, “Уч кўза”, “Қум ариқ”, “Метар”, “Файзиобод” кўчаларида бўлиб, шаръий никоҳ орқали эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди, 151 нафар аҳоли иштирокида 4 маъруза ўқилди.

15-30 август кунлари Шаҳрихон туманининг “Камол тепа”, “Байроқ”, “Киргизов”, “Юлдашев”, “Янги тулкин” маҳалла фуқароларидан 134 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, дори-дармон, санитария-гигиеник воситалар тарқатилди. Ўсмир қизларга оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Мулоҳаза билдириш