93 нафар ўсмирлар ўртасида “Эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида биласизми?”, “Камқонлик қандай касаллик?” каби мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Бухоро вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 15-30 август кунлари давомида Бухоро шаҳар 12, 14, 30, 34, 47, 57-сонли маҳалла фуқаролар йиғинларида ва 11-сонли ҳамда “Газли” шаҳар кўптармоқли поликлиникаларда аҳолининг тиббий кўриклари ташкиллаштирилди ва улар билан “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “ОИТС бу нима?” каби мавзуларда 8 маротаба маърузалар ўтказилди. Иштирокчилар сони 321 нафарни ташкил этди. Иштирокчиларга 90 дона буклетлар тарқатилди.

15-30 июн кунлари оралиғида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва Скрининг маркази билан ҳамкорликда вояга етмаган қизлар ўртасида “Эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида биласизми?”, “Камқонлик қандай касаллик?”, “Она ва бола скрининг давлат дастури” каби мавзуларда учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди. Иштирокчилар сони 93 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш