131 нафар ўсмирлар ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Жиззах вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 20 август куни Соғлиқни сақлаш тизими, Янгиобод тумани Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Янгиобод тумани Сармиш қишлоғи Сармиш қишлоқ врачлик пунктида тиббий кўрик ҳамда “Никоҳ ёшига етмаган қизларни шаръий никоҳ орақали эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш” каби мавзуларида 131 нафар ўсмирлар ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди. Жами тиббий кўрикдан ўтказилганлар сони 213 нафарни ташкил этди.

21 август куни Соғлиқни сақлаш тизими, Янгиобод тумани Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Янгиобод тумани Пушуғой қишлоғи Пушуғой қишлоқ врачлик пунктида тиббий кўрик ҳамда “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги ниокҳнинг салбий оқибатлари” мавзуида 109 нафар ўсмирлар ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди. Жами тиббий кўрикдан ўтказилганлар сони 148 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш