Саломатлик маркази ходимлари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Самарқанд вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 15-30 август кунлари Пайариқ тумани “Адами”, “Янгиариқ”, “Мирзаовул”, “Қудуқча”, “Дарвозагаза”, “Деҳқонбод-2”, “Дўстларобод”, “Болта” қишлоқ врачлик пунктларида Саломатлик маркази ҳодимлари билан ҳамкорликда “Эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш” бўйича давра суҳбатлари ўтказилди. Давра суҳбатлари сўнгида мавзуга оид буклетлар тарқатилди. Жами иштирокчилар сони 173 нафарни ташкил этди.

15-29 август кунлари Пайариқ тумани “Дўстлик”, “Ингичка”, “Алами”, “Гарай”, “Баҳорикор”, “И.Эргашев”, “Полвонариқ”, “Оболин”, “Чимқишлоқ”, “Култуссин”, “Тентаковул”, “Мулло овул”, “Туятош”, “Курсафар”, “Ўртатўссин”, “Мирзаовул”, “Дарвозагаза”, “Аллаёр қудуқ”, “Ахад Примов” қишлоқлари ва “Қизил қулоқ”, “Югонтаёқ”, “Дўстлик”, “Дўстларобод”, “Марказ”, “Баҳор” маҳаллаларида оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш бўйича маърузалар, давра суҳбтлари ўтказилди. Давра суҳбатлари сўнгида мавзуга оид буклетлар тарқатилди. Жами иштирокчилар сони 246 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш