949 нафар вояга етмаганлар ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди

teensХоразм вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 9-12 декабр кунлари оралиғида Урганч шаҳар 1, 13, 18 ва 19-сонли мактабларда ва 1-сонли академик лицейи ўқувчилари орасида, Урганч ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида, Урганч тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежида, Урганч автомобил ва йўллар касб-ҳунар коллежида, Урганч туризм ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи ўқувчилари орасида, 11 декабр куни Урганч шаҳар 31-сонли маҳаллада, 12 декабр куни Шовот туман Конли маҳалласида “Шаърий никоҳ ва унинг салбий оқибатлари”, “Эрта турмуш қуриш ва унинг салбий оқибатлари, “Қизларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари”,”Оилавий хаётга тайёрмисиз”,”Оналик ва болаикни муҳофаза қилиш – давлат ҳимоясида” мавзуларига оид 10 та тадбир ўтказилди. Жами иштирокчилар сони 949 нафарни ташкил этди.

9 декабр куни Гурлан тумани тадбиркорлик ва сервис коллежи талабалари ўртасида, 10 декабр куни Қўшкўпир тумани 7-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида, Хазорасп туманидаги Ахборот ва компютер технологиялари коллежи талабалари ўртасида, 11 декабр куни Хонқа тумани Олажа маҳалласида, Урганч тумани Ғайбу маҳалласида, 12 декабр куни Янгибозор тумани Ўзбекистон маҳалласида “Оилавий ҳаётга тайёрмисиз”, “Оналик ва болаикни муҳофаза қилиш – давлат ҳимоясида”, “Эрта турмуш — бошимга мушт”, “Ўз вақтида турмуш қуриш –оила мустаҳкамлиги пойдевори” мавзуларида жами 7 маротаба давра суҳбати ўтказилди. Иштирокчилар сони — 214 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш