болалар учун янги йил тамошолари ташкил этилди

Янги

Жорий йилнинг 4-11 январ кунлари оралиғида 515 нафар болажонлар учун янги йил тамошолари намойиши ташкил этилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди “Янги йил” байрами ва қишки таътил кунларини мароқли ўтказиш чора-тадбирлари режаси ижросини таъминлаш мақсадида, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини (кўп болали ва кам таъминланган оилалар, ногиронлар ва ҳ.к.ларни) “Меҳрибонлик” уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари, ногирон болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар бўйича хайрия ва маданий-маърифий йўналишларда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Шу каби хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, жорий йилнинг 4-11 январ кунлари оралиғида Тошкент шаҳридаги 22, 23-сонли “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда кўп болали ва кам таъминланган оилалар фарзандларидан иборат жами 515 нафар болажонлар учун Республика қўғирчоқ театри, Зарафшон театри ҳамда “Муқимий” номли мусиқали драмма театрлари билан ҳамкорликда янги йил тамошолари намойиши ташкил этилди.

Ушбу тадбир болажонларнинг таътил кунларини янада мазмунли ва мароқли ўтказиш, уларда Ватанга бўлган муҳаббат ва миллий ғурур туйғусини шакллантириш каби мақсадларда ташкил этилган.

Javob berish