9 май «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишлаб Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 мартдаги “Умумхалқ байрам Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида” Ф-4437-сонли Фармойишига мувофиқ “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан ўтказилган тадбирлар тўғрисида маълумот

Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан Қанликўл тумани “А.Мусаев”, “Наврўз”, “Олтинкўл” ва “Бешкўпир” овул фуқаролар йиғинларида, Нукус шаҳар Шигис маҳалла фуқаролар йиғинида, Хўжайли ва Қораўзак тумани Қорабуға овул фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 1941-1945 йилларда II-жаҳон уруши  қатнашчилари ва меҳнат фаҳрийларини кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари орқали чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилди ва бепул дори-дармонлар, санитария-гигиена буюмлари тарқатилиб берилди.

Нукус шаҳар Шигис маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи меҳнат фаҳрийси Бакешова Бибижонга ногиронлик аравачаси ва Тажибаев Базарбайга дори-дармонлар, санитария-гигиена воситаларини манзилли топширилди ва шунингдек Хўжайли туманида яшовчи 8 та, Қораузак туманидан Қорабуға маҳалла фуқаролар йиғинида 1 та, Қоракўл овул фуқаролар йиғинида 1 та нафар II-жаҳон уриш қатнашчиларидан манзилли хабар олиниб уларга дори-дармон манзилли топширилди.

Амударё туманида “Дунёда тинчлик учун” шиори остида туман маданият истирохат боғларида театр томошалари, Чимбой туманида 22 апрел куни “Биз улуғ эл фарзандларимиз” шиори остида спорт, велоспорт тадбирлари ўтказилди ва қатнашчиларга совғалар берилди.

Қонликўл тумани “А.Мусаев”, “Наврўз” ва “Олтинкўл овул фуқаролар йиғинида жойлашган 2 ва 3-сонли мактабларда, Қанликўл Педагогика касб-ҳунар коллежида, Амударё тумани Бойовул маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 3-сонли Академик лицейида, Чимбой тумани Педагогика коллежида, Хўжайли тумани Транспорт ва Политехника коллежларида, Мўйноқ туманидаги 1, 2 ва 3-сонли ўрта мактабларда аждодларга бўлган ҳурмат, ёшларда Ватанга бўлган чуқур муҳаббат ҳиссини ошириш мақсадида 1941-1945 йиллардаги II-жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ва қуролли кучлар вакиллари иштирокида “Авлодлар учрашуви” мавзуида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Чимбой тумани эркаклар “Мурувват” уйида яшовчи 176 нафар кекса кишиларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида, бепул дори-дармонлар, шахсий санитария-гигиена воситалари билан таъминланди.

Мулоҳаза билдириш