Нукус шаҳрида “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди

Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 июлдаги 10-10-22-5-сонли “Республика Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган “Аёллар спорт фестивали”ни ўтказиш бўйича 5-сонли йиғилиш баённомаси” ижросини таъминлаш юзасидан амалга ошириш юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида 24 июл куни Нукус шаҳридаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг 7 та тури бўйича жами 467 нафар ёши 25 ёшдан кичик бўлмаган аёллар ва уй бекалари ўртасида “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди. Мусобақаларнинг 5 та номинациясида ғолиб бўлганларга санитария-гигиена воситалари ва уй-рўзғор буюмларидан иборат эсталик совғалари сифатида “Соғлом авлод учун” фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан берилди. Тадбирда “Соғлом авлод учун” фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали ижтимоий ходими Р.Авезова иштирок этди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари