Спортнинг 7 та тури бўйича уй бекалари ўртасида “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди

Жиззах вилоятида 25 июл куни Жиззах шаҳридаги Жиззах олимпия заҳиралари коллежида спортнинг 7 та тури бўйича жами 250 нафар атрофидаёши 25 ёшдан кичик бўлмаган аёллар ва уй бекалари ўртасида “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди. Мусобақаларнинг 5 та номинациясида ғолиб бўлганларга санитария-гигиена воситалари ва дори-дармонлар эсталик совғалари сифатида “Соғлом авлод учун” фонди Жиззах вилояти филиали томонидан берилди. Тадбирда “Соғлом авлод учун” фонди Жиззах вилояти филиали директори М.Арипова ва кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходими Н.Норматовалар иштирок этдилар.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари