Қорақалпоғистон Республикаси саломатлик йўлида

Қорақалпоғистон Республикаси фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси мутахассислари томонидан Нукус шаҳар 32-сонли мактабда, Беруний тумани Абай овул фуқаролар йиғинида ва Абай қишлоқ врачлик пунктидаги 17-сонли мактабда жами 295 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек вояга етмаганлар ўртасида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “ОИТС бу нима?” каби мавзуларда 3 маротаба маърузалар ўтказилди. Иштирокчилар сони 71 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш