Навоий вилоятида мактабларда “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “ОИТС бу нима?” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

Навоий вилояти фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан Нурота тумани “Темирқовуқ” қишлоқ врачлик пунктида, “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, “Катта эж” қишлоқ врачлик пунктларида ва маҳалла фуқаролар йиғинида, “Сентоп” қишлоқ врачлик пунктларида ва маҳалла фуқаролар йиғинида ҳамда 43 ва 49-сонли мактабларда тиббий  кўриклар ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтганлар сони 562 нафарни ташкил этди. Шунингдек “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “ОИТС бу нима?” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Маърузалар сони 16 маротаба жами иштирокчилар сони 550 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш