Самарқандда тиббий кўриклар ўтказилди

Самарқанд вилояти фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан Ургут тумани “Теганбегим” қишлоқ врачлик пунктида ва маҳалла фуқаролар йиғинида, “Қуйитепа” қишлоқ врачлик пунктида ва маҳалла фуқаролар йиғинларида тиббий кўриклар ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтганлар сони 216 нафарни ташкил этди. Шунингдек “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “ОИТС бу нима?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Маърузалар сони 3 тани ташкил этди. Иштирокчилар сони 120 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш