Корея Республикасининг “Vision Care Servise” халқаро ташкилоти шифокорлари юртимизда

25-28 апрел кунлари Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази

“Соғлом авлод учун” фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

 “Соғлом авлод учун” фонди бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 2015 йил давомида фонд мазкур йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро фонди, Корея халқаро соғлиқни сақлаш KOFIH фонди, Ewha Womans University, Ин Ха ва Бундан Ча университетлари госпиталлари билан ҳамкорликда туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирди.

Жумладан, фонд узоқ йиллардан бери Корея Республикасининг бир қатор халқаро ташкилотлари ва Университетлари билан ҳамкорликда кенг кўламда фаолият олиб бормоқда. Фонд 2015 йилдан бошлаб Корея Республикасининг “Vision Care Servise” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Корея Республикасининг ушбу ташкилоти билан офталмология соҳасидаги хайрия акцияси 2015 йил 18-21 май кунлари Бухоро шаҳридаги Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида “Daewoo International” корпорацияси ҳомийлик кўмагида ташкил этилган. Хайрия акцияси давомида жами 707 нафар аҳоли (катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасидаги беморларга дори-дармонлар, кўзойнаклар тарқатилган) офтальмологик тиббий кўрикдан ўтказилган 93 нафар оғир деб топилган катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасидаги беморлар жарроҳлик амалиёти орқали соғломлаштирилган. Шунингдек 2-5 ноябр кунлари Фарғона вилояти офтальмология клиникасида жами 835 нафар аҳолини тиббий кўриклардан ўтказилиб, 119 нафар оғир деб топилган кўз соҳасидаги беморлар жарроҳлик амалиёти орқали соғломлаштирилган.

Ушбу ишларни давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 19 апрелда тасдиқланган 10/1-3331-сонли ташриф Дастури доирасида жорий йилнинг 24-29 апрел кунлари Корея Республикасининг “Vision Care Servise” халқаро ташкилоти шифокорлари (16 нафар ташкилот ходимлари, офтальмолог врачлар, тиббиёт ҳамширалари, волонтер) томонидан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 25-28 апрел кунлари (соат 08:00 дан 19:00 гача) Бухоро ва Навоий вилоятларида истиқомат қилувчи беморларни катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасида умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишади.

Жорий йилдаги хайрия акцияси давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Vision Care Servise” халқаро ташкилотлари ўзаро келишув меморандуми доирасида жами 300 нафардан ортиқ кўз соҳасида касаллиги бўлган беморлар офтальмологик тиббий кўрикдан ўтказиш ва 80 нафар атрофидаги беморларда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган.

Тиббий кўрикдан ўтганларга хорижлик мутахассислар ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигеина воситаларини беморларга бепул тарқатишди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва хомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва мухбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish