“Нафосат олами” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги учун VI спорт фестивали.

Юртимиз ёшларини етук ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида камол топишларини таъминлаш, уларнинг иқтидори ва қобилиятларини тўла намоён этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш олдимизда турган муҳим вазифаларимиздан бирига айланган.

Спорт – саломатлик гарови. Юртимизда болалар ва ўсмирлар спорти ривожига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. Турли-туман спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали ёшларни оммавий тарзда спортга жалб этишга эришилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, айниқса ўсмирларни спортга кўпроқ жалб қилиш ҳамда Ўзбкистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сонли тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 226-бандига мувофиқ, аёллар ҳамда қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида: “Sog`lom avlod uchun” фонди, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорликда бир қатор бошқа ташкилотлар ҳамкорликда ўсмир қизлар ва болалар ўртасида “Нафосат олами” шиори остида “Соғлом авлод учун” кубоги учун VI Республика спорт фестивали мусобақалари бўлиб ўтди.

Спорт фестивали доирасида: Спортнинг нафис турлари ҳисобланган сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш ва спорт рақси турлари бўйича мусобақаларда ҳар бир жамоа таркибида 3-10 нафардан иштирокчи қатнашди. Фестивалда жами 150 нафардан ортиқ 2006-2011 йилларда туғилган ўсмир қизлар ва болалар ўз тоифаларида кураш олиб боришди.

Спорт фестивали 17 март куни 09:00дан 14:00гача “Саҳоват спорт сервиз” АЖ сув ҳавзасида спортнинг синхрон сузиш ва сувга сакраш турлари бўйича ва 18 март куни 09:00дан 14:00гача Якка кураш турлари спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спортнинг спорт рақси тури бўйича ўтказилди.

Спорт фестивалини ўтказишдан асосий мақсад:

— спортчи қизлар ўртасида спортнинг ушбу турларини мунтазам ташкил этиш орқали спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказишларини ташкил этиш;

— Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш:

— ёшларни, айниқса қизларни жисмонан бақувват, баркамол ва соғлом бўлишига, чиниқишига, умумий иш қобилиятини ўсишига ёрдам бериш;

— спорт билан мунтазам шуғулланаётган ёшларни аниқлаб, улар ўртасида мусобақалар ўтказиш ҳамда радио ва телевидения орқали тарғибот этиш орқали бошқа болаларнинг ҳам спорт билан фаол иштирокига эришиш;

— спортнинг нафис турлари ҳисобланган синхрон сузиш, спорт рақси ва сувга сакраш турларини янада ривожлантириш ва халқаро майдондаги ўрнини қарор топтириш;

Турнир ғолиблари ташкилотчилар томонидан тайёрланган дипломлар ва совғалар билан тақдирландилар. Албатта, мусобақада иштирок этган барча иштирокчи қизлар умрларини спортга бағишламасликлари мумкин, лекин уларнинг келажакда ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб вояга етишишларига ишонамиз.

Мусобақа ташкилий қўмитаси ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда кўмаклашган барчага ўзининг самимий миннатдорчилигини билдиради.

Мулоҳаза билдириш