Саломатлик поезди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июлда ўтказилган мажлис баёнининг 16/1 бандида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” Акционнерлик Жамияти  билан биргаликда вилоятлар хокимликлари билан хамкорликда чекка худудларда яшовчи ахолига малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саломатлик” поезди 24-30 июл кунлари Бухоро вилоятида ташкил этилди. Бунда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан дори-дармон, санитар-гигиеник воситалар, ногиронлик аравачалари мурувват ёрдам тарзида берилди.

Мулоҳаза билдириш