Ҳаракатлар стратегияси

Республикамиз мустақилликка эришгандан буён юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасида самарали ислоҳатлар амалга оширилди. Ўтган давр мобайнида аҳоли саломатлигини сақлаш айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида Давлат дастурлари ва ўнлаб Ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишларни амалга оширишда давлат ташкилотлари билан бир қаторда нодавлат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сонли Қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 5 январ, 8 феврал ва 6 июл кунлари соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишлари ижроси доирасида фонд бемор болалар ҳамда кам таъминланган оила фарзандларига амалий кўмак бериш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оилада тиббий маданиятни ошириш, аёллар соғлигини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 10 август куни 10:00да “Sog`lom avlod uchun” фондининг ташаббуси билан қандли диабет билан касалланган бемор болалар учун фонд конференц залида хайрия акциясини ташкил этади.

Ушбу хайрия акцияси Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи қандли диабетга чалинган жами
48 нафар бемор болалар учун глюкометр ва тест полоскалар топширилади. Глюкометр ва тест полоскалар Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти томонидан берилган бўлиб, умумий қиймати 14778 еврони ташкил этади.

Тадбирда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва Эндокринология диспансери мутахассислари иштирок этади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида 300 нафар атрофида ўсмирлар қандли диабет билан касаллиги билан рўйхатдан ўтган.

Маълумот ўрнида шуни келтириб ўтиш мумкинки, 1991 йилдан бери “инсулин” моддасининг кашфиётчиси Фредерик Бантинг таваллуд топган сана (14 ноябр) “Халқаро қандли диабетга қарши кураш куни” сифатида нишонланади. Умуман олганда, бу янги касаллик эмас. Қандли диабет касаллиги ҳақидаги маълумотлар милоддан аввалги биринчи асрда Цельс ва Арет каби юнон шифокорларининг қайдларида учрайди.

Кўп йиллар давомида одамлар бу касаллик билан қандай курашишни билмас эдилар. “Қандли диабет” ташхиси беморга нафақат тузалиб кетишга, балки яшашга ҳам умид қолдирмас эди.
1922 йилнинг январ ойида канадалик ёш олим Фредерик Бантинг инсулин моддасини инъекция қилиб ушбу касалликнинг оғир формаси билан хасталанган 14 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолади. Инсулин моддасига патент олиш ўрнига Бантинг барча ҳуқуқларни Торонто университетига беради. Кейинчалик барча ҳуқуқлар Канаданинг тиббиёт тадқиқот Кенгашига берилади ва 1922 йил охирида янги дори воситаси сотувга чиқади.

Гарчи қандли диабет касаллиги бугунги кунда ҳам тўлиқ даволанмаса-да, “инсулин” моддаси ёрдамида бу касалликни назоратда ушлаб туриш мумкин. Бу кашфиёт миллионлаб инсонларнинг ҳаётини асраб қолишга имкон яратди.

“Sog`lom avlod uchun” фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Мулоҳаза билдириш