Тақдимот маросими

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низоми ҳамда Давлат дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари, махсус-мактаб интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш учун дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат, ногиронлик аравачалари, спорт инвентарларидан иборат мурувват ёрдамларини топшириб келмоқда.

Туркия ва ўзбекистонлик  пластик жаррохлар томонидан 2017 йил 1-6 октябрь кунлари Сурхондарё вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида 691 нафар бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 141 нафар лаб танглай туғма нуқсони ва куйиш асоратлари бўлган бемор болаларга пластик операциялар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ4947-сонли Фармонига мувофиқ 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ва “ТИКА” (Туркия) халқаро ташкилотининг 2017 йил 20 сентябрдаги битимига асосан “ТИКА” (Туркия) халқаро ташкилоти томонидан 150 дона ногиронлик аравачалари ажратилди.

Ушбу ногиронлик аравачалари Тошкент, Сирдарё, Фарғона ва Навоий вилоятларида истиқомат қилаётган ижтиомий ҳимояга муҳтож, ногирон болалар ва туғруқ ёшидаги аёлларга берилиши режалаштирилган.

Мазкур тадбирда Соғлиқни сақлаш вазириги, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Фуқароларнинг ўзини–ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва “ТИКА” (Туркия) халқаро ташкилоти рахбарлари, хамкор ташкилотлар ва оммавий ахборат воситаларивакиллари иштирок этишди. Шунингдек, Фарғона ва Навоий вилоятларида истиқомат қиладиган ногирон болаларга фонднинг ушбу вилоятлардаги ҳудудий филиаллари орқали тантанали топширилди.

 “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

 

 

 

Javob berish