“Соғлом авлод – миллат келажаги” мавзусида матбуот анжумани

  Ҳар қандай миллатнинг асосий бойлиги – оналар ва болалар саломатлигидар. Шундай экан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллат келажагини муҳофаза қилиш билан баробардир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ҳар бир йилга алоҳида ном берилиб, ўтган ҳар бир йил ўз мазмун моҳиятига эга бўлиб бормоқда. Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой, интелектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

2018 йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида (Тошкент шаҳар Навоий кўчаси, 16-уй. Мўлжал: А.Навоий номидаги санъат саройи рўпарасида)да “Соғлом авлод-миллат келажаги” мавзусида аҳоли, оналар ва болалар саломатлигини сақлашда Фонднинг жойлардаги кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаларининг аҳамияти, фонднинг 2017 йил фаолияти тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, 2017 йилнинг 12 ойи давомида “Соғлом авлод учун” фондининг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 530 та қишлоқ ва 3 699 та маҳаллаларидаги 23 597 та оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит ва болалар соғлиги ўрганилди. Тиббий кўрик давомида жами 281 706 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, аёллар 137 659 нафарни, туғиш ёшидаги аёллар 100 043 нафарни, болалар 78 444 нафарни, ўсмирлар 38 770 нафарни, эркаклар 26 833 нафарни ташкил қилди. Тиббий кўриклар билан бир қаторда 5 113 маротаба “ОИТС”, “Гиёҳвандлик”, “Соғлом турмуш тарзи”, “Репродуктив саломатлик” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, жами 207 577 нафар аҳоли қамраб олинди.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари