“Инсон қадри улуғ, хтира муқаддас” номли маданий-маърифий тадбир

Маълумки, “Соғлом авлод учун” фонди мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида давлат муассасалари ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сонли Қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги қаророги мувофиқ “Соғлом авлод учун” фонди томонидан хайрия тадбирлари амалга оширилиб, Республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари, махсус-мактаб интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Жумладан, Фонд ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан 2018 йил январ-май ойларида Республика бўйича “Мурувват” ва “Саховат” уйларига ташриф буюрилиб турли маданий-маърифий йўналишларда кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди. Тадбирлар доирасида мурувват ёрдамлари ҳисобидан бепул дори-дармон, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак, оёқ кийим ва озиқ-овқатлардан иборат инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги қаророгига мувофиқ “Соғлом авлод учун” фонди томонидан ҳам алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, мазкур дастурга мувофиқ хайрия йўналишида фонд ва унинг барча ҳудудий филиаллари орқали жойларда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 28 май куни соат 11:00 да Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Ариран” қариялар уйида Республика Миллий гвардиясининг Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейининг оркестр жамоаси билан ҳамкорликда нуроний отахону-онахонлар учун Инсон қадри улуғ, ҳотира муқаддас номли маъданий-маърифий тадбир ташкиллаштириш режалаштирилган. Ушбу тадбирда Корея Республикасининг “KOFIH” халқаро хайрия фондининг “Ариран” қариялар уйи ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вакиллари иштирок этишади.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорлигини билдиради.

Javob berish