“Sog`lom avlod uchun” кубоги учун спорт фестивали

Спорт – саломатлик гарови. Юртимизда болалар ва ўсмирлар спорти ривожига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. Турли-туман спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали ёшларни оммавий тарзда спортга жалб этишга эришилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, айниқса ўсмирларни спортга кўпроқ жалб қилиш ҳамда 26 июн Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунига бағишлаб, “Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорликда ўсмир қизлар ва болалар ўртасида “Sog`lom avlod uchun” кубоги учун спорт фестивали мусобақалари бўлиб ўтди.

Ушбу спорт фестивали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 195-бандида кўрсатилган оммавий, миллий ва олимпия спорт турларини, жумладан қишки спорт турларини ривожлантириш орқали аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш ва жисмоний тарбия маданиятини ошириш, мамлакатнинг жаҳон спорти майдонидаги ўрнини мустаҳкамлаш бўйича бажариладиган тадбирлар белгиланган вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилмоқда.

Спорт фестивали доирасида: Спортнинг нафис турлари ҳисобланган фигурали учиш, бадминтон ва ушу турлари бўйича мусобақаларда якка тартибда иштирокчилар қатнашди. Фестивалда жами 110 нафардан ортиқ 2003-2013 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмир қизлар ва болалар ўз ёш тоифаларида кураш олиб боришди.

Спорт фестивали 26 июн куни 11:00дан 12:00гача “NEXT” савдо маркази “Ice rink” муз саройида спортнинг фигурали учун тури бўйича ҳамда 28 июн куни 10:00дан 12:00гача Тошкент халқаро Вестминистр университети спорт мажмуасида спортнинг бадминтон ва ушу турлари бўйича ўтказилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари